Latest news

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  35 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

"Насаф"даги муаммо ва хато трансфер ҳақида News

"Насаф"даги муаммо ва хато трансфер ҳақида

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун тунда ОЧЛ доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказди.

Саудия Арабистони вакили "Ал Файсали" жамоаси рақиблик қилган баҳсда якунда дарвозаларга гол урилмади. Томонлар эса муроса кўчасини танлашди. Биз эса учрашувга оид айрим мулоҳазаларимизни билдириб ўтамиз. 


Ягоналигича қолаётган ғалаба  

"Насаф" кеча Саудия Арабистони клубларига қарши ўзининг еттинчи учрашувини ўтказди. "Аждарлар" ҳозигача "Ал Аҳли" 4 бор, "Ал Фатех" 1 бор, "Ал Файсали" билан икки маротаба тўқнаш келди. 7та учрашувнинг фақат биттасидагина вакилларимиз ғалабани тантана қилганини айтиш жоиз. 2016 йил Қаршида кечган баҳсда Бобир Абдихолиқов ва Мақсуд Каримовнинг голлари жамоага 2:1 ҳисобидаги ғалабани келтирган эди. 



Рақамлар сўзалаганда 

Жамоа иккита ўйинда ҳам рақибга нисбатан тўлиқ устунлик қила олди. Футбол шундай спорт турики, унда вазиятлардан фойдаланган, гол урган жамоа ғалабани нишонлайди. "Насаф"га эса мана шу жиҳат яъни реализация етишмаяпти. Эътибор беринг, "Ал Файсали" биринчи ўйинда дарвозага битта аниқ зарба йўллаган, у ҳам бўлса гол билан якунланган. 



Худди шундай ҳолат жавоб ўйинида ҳам такрорланди. Фақат гол етишмаяпти. 



Ҳужумчилар қанисиз?

 Рўзиқул Бердиев қишки йиғинлар чоғида яхши ҳужумчи зарурлигини таъкидлаганди. Норчаев ОЧЛда кутилганидек натижа кўрсатаётгани йўқ. Смайлагич фикримча нотўғри трансфер бўлди. Қаршига келгунига қадар босниялик форвард Қозоғистоннинг "Астана" (13та ўйин, 0 гол), "Қизил Жар" (14та ўйин 3та гол, 2та ассист), "ФК Младость" (16та ўйин 0 гол, 2та ассист) клубларида тўп тепди. Албатта Рўзиқул Бердиев имконият даражасидан келиб чиқиб иш тутган. Ҳамма яхши легионерни истайди. Лекин шароит ва маблағга қараб иш тутади. Мураббийнинг легионер танлашдаги маҳоратига шубҳамиз йўқ. Афтидан Смайлагич ўзини оқлашига ишониш қийинга ўхшамоқда.

 


Аслида клуб янги мавсум олдидан танзаниялик ҳужумчи билан оғзаки келишувга эришган эди. Деярли масала ҳал бўлганди. Бироқ футболчининг клуби билан боғлиқ муаммо трансфер амалга ошишига йўл қўймади.  Сўнгги паллада босниялик Семир Смайлагич вариантида тўхталинди. Мураббийлар штаби хорижлик форвардга ОЧЛда 4та, Суперлигада 3та ўйинда имконият беришди. Ҳозирча у голлар ҳисобини очмади. Смайлагич охирги маротаба 17 август куни "Қизил Жар" сафида Қозоғистон кубогида "Шахтёр"га қарши ўйинда гол урган экан. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика