Latest news

10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  0 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  4 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  6 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  5 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  2 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  13

"Насаф"да муҳим ўйин олдидан жиддий йўқотишлар мавжуд News

"Насаф"да муҳим ўйин олдидан жиддий йўқотишлар мавжуд

Tags :  НасафОЧЛ
Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ доирасидаги 1-турни меҳмонда Саудия Арабистонида "Ал Аҳли"га қарши ўтказади.


"Насаф" жамоаси ўз сафига черногориялик ҳимоячи Деян Больевични қўшиб олганидан хабарингиз бор. Ушбу ҳимоячи 16 февраль куни тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганди ва томонлар шундан сўнг расман шартнома имзолашган. "Насаф" жамоаси расмий сайти берган маълумотга кўра, чап қанот ҳимоячиси Деян Больевич ОЧЛ заявкасидан ўрин олмаган. Маълум бўлишича, "Насаф" клуби легионер ҳимоячини ОЧЛ заявкасидан ўтказишга улгурмай қолган.

Маълумот ўрнида: ОЧЛга заявка қилиш муддати 17 февраль кеч соат 21:00га қадар давом этган. (Деян Больевич эса 16 февраль куни "аждарлар" билан шартнома имзолагани айтилганди).

"Насаф" жамоаси расмий сайти берган хабарга кўра, "Ал Аҳли" билан бўладиган ўйинга кетган футболчилар рўйхатидан чап қанот ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов ўрин олмаган. Маълум бўлишича, футболчининг визаси ҳал этилмагани боис Сайдулло Раҳматов Жиддага учиб кетолмаган.

Демак "Насаф" жамоасининг иккита чап қанот ҳимоячиси ўз-ўзидан "Ал Аҳли" билан бўладиган баҳсда иштирок эта олишмайди. Деян Больевич эса камида гуруҳ босқичи якунига қадар ОЧЛда "аждарлар"га кўмаклаша олмайди.

"Насаф"нинг чап қанот ҳимоясида, чап қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қиладиган Фарруҳ Сайфиев эса ҳали жароҳатидан фориғ бўлмаган ва футболчи ҳозирда жамоа билан бирга эмас.

Рўзиқул Бердиев қўл остида айни пайтда чап қанот ҳимоясида ўйнай оладиган футболчи йўқ. Ўтган йилги ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичи сўнгги турида "Насаф"нинг айнан "Ал Аҳли"га қарши Қаршидаги учрашувида Баҳром Абдурахимов қизил карточка олганди. Эндиликда футболчи бу йилги ОЧЛ 1-тур ўйинини ҳам ўтказиб юборишга мажбур. Суперкубок ўйинида Рўзиқул Бердиев чап қанот ярим ҳимоя чизиғини айнан шу футболчи орқали беркита олган эди.

Демак "Насаф" жамоаси "Ал Аҳли" билан бўладиган муҳим ўйин олдидан жуда жиддий йўқотишларга эга.

Катта эҳтимол билан чап қанот ҳимоячи сифатида Мақсуд Каримов, марказий ҳимояда эса Шерзод Аъзамовга Илдар Маматказин кўмаклашиши мумкин. Чап қанот ярим ҳимоясида эса Азиз Ғаниев ёки Илҳом Шомуродов ҳаракатланиши эҳтимоли юқори. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика