Latest news

20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  2 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  27 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  3 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  15 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3

“Насаф”да ким қанча гол урди? News

“Насаф”да ким қанча гол урди?

Tags :  Насаф
“Насаф” жамоаси бу йилги футбол мавсумида шу пайтгача миллий чемпионатимиз доирасида 22та, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 6та учрашув ўтказди.

Шунингдек ОЧЛ мусобақасида ҳам 6та ўйин ўтказганидан хабарингиз бор.

Жамоамиз футболчилари чемпионатда шу пайтгача рақиблари дарвозасига 41та тўп киритишди, шулардан 2таси пенальтидан. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 13та, шундан 1таси пенальтидан киритилди.

Чемпионатда киритилган 41та тўпга жамоамизнинг 20та футболчиси муаллифлик қилди.

Айни пайтда жамоамиз тўпурари Азамат Алланиёзов бўлиб турибди, унинг ҳисобида 5та гол бор. Тўғри, сербиялик легионер ҳужумчимиз Драган Черан ҳам ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйган, аммо у 1та голини пенальтидан киритган. Иккинчи ўринда ҳужумчимиз Шахбоз Эркинов бормоқда унинг ҳисобида 4та гол бор. Кейинги ўринларда Бобир Абдухолиқов ва Ислом Рашидхоновлар боришмоқда, уларнинг ҳисобида 3тадан гол бор. Илҳом Шомуродов, Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов, Фарруҳ Сайфиевлар иккитадан гол киритишган. Жамоамизнинг собиқ футболчилари Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Деян Больевичлар ҳам вақтида 2тадан гол уришга эришганлар.

Жамоамизнинг қолган голларига Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, Ильдар Маматказин, Игорь Голбан, Огнен Красич, Фозил Мусаев ва Одилжон Ҳамробековлар муаллифлик қилишган.

Кубок баҳсларида бирдан уч нафар футболчимиз тўпурарликка давогар бўлиб туришибди. Булар Азамат Алланиёзов (2), Бобир Абдухолиқов (2), Игорь Голбан (2). Кубокдаги баҳсларда қолган голларни Баҳром Абдураҳимов, Ислом Рашидхонов, Фозил Мусаев, Драган Черан, Дониёр Нарзуллаевлар киритишган. Собиқ футболчиларимизнинг айримлари ҳам жорий кубок баҳсларида ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишган. Булар Артур Геворкян (пенальтидан) ва Эркинов Бойдуллаев.

“Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатда 2та (Артур Геворкян, Драган Черан),  кубок баҳсларида эса 1та (Артур Геворкян) голларни пенальтидан киритишга эришган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, асосан жамоавий ўйинга таяниб ўйнайдиган “аждарлар”нинг айрим аъзолари ўзлари гол урмасада, голлик пасларда жуда фаол ҳаракат қилишади. Мисол тариқасида бундай футболчиларимиздан Огнен Красич, Фарруҳ Сайфиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фозил Мусаев, Баҳром Абдураҳимов ва бошқаларни келтириш мумкин.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика