Latest news

08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  1 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  2 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  10 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  795 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  3 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  2 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3

"Насаф": Ёшлар лигаси: “Нефтчи” – “Насаф” 2:2 News

"Насаф": Ёшлар лигаси: “Нефтчи” – “Насаф” 2:2

Қиргулида “Нефтчи” ёшларига қарши майдонга тушган ўринбосарлар жамоаси сўнгги дақиқаларда бир очкони қўлга киритишди.

Ўйиннинг биринчи бўлими мезбонлар учун омадли кечди. 33-дақиқада “Нефтчи” футболчиси Муҳсинжон Убайдуллаев жарима майдончасига кириб келди ва тўпни узоқ пастки бурчакка йўллашга эришди. Тўп дарвоза устунига тегиб тўрга йўл олди -1:0. Бўлим тугашига саккиз дақиқа қолганида бош ҳакам ярим ҳимоячимиз Дониёр Нарзуллаевни рақибга қўпол муносабатда бўлди деб топди ва уни майдондан четлатди.

Иккинчи бўлимни бир киши кам бўлиб ўтказганига қарамай ирода намойиш этишди. 48-дақиқада Алишер Юсуповнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан йўллаган айланма зарбаси Смородин қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига йўл олди – 1:1. 68-дақиқада  захирадан майдонга тушган Ислом Тошпўлатов томонидан йўлланган  жарима тўпи “Насаф” дарвозасидан жой олди -2:1. Ўйин тугашиган саноқли сониялар қолганда Бобир Абдуҳолиқовнинг чамаси 22 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси дарвозанинг пастки чап бурчагига йўл олди. “Нефтчи” посбони тўпни қайтаришга ҳарқанча уринмасин, зарба голга айланди -2:2.
 

Ёшлар лигаси, 10-тур. 22.05.2015

“Нефтчи” – “Насаф”  2:2 (1:0)

Қиргули. 1068 томошабин.

Ҳакамлар
: Игорь Гормашов (Тошкент), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона), Қаҳрамон Собиров (Қўқон),  Анвар Ўринов (Фарғона).

Назоратчи: Ғайрат Каримов.

“Нефтчи”: 1. Сергей Смородин, 3. Сардор Қулматов, 10. Муродбек Бобожонов (15. Ҳаёт Якубов, 46), 17. Абдуллажон Мирзаев (7. Жаҳонгир Дадабоев, 56), 20. Муҳсинжон Убайдуллаев (11. Тоҳир Каримов, 46), 25. Анваржон Аминжонов (5. Ислом Тошпўлатов, 24), 27. Комронбек Копадзе, 29. Зокиржон Нурматов, 30. Таваккалжон Абдураҳмонов (23. Риза Айвазов, 64), 40. Ойбек Нурбоев, 77. Хуршидбек Асқаралиев (8. Отабек Маҳамаджонов, 77)
Захирада: 81. Ғанижон Қобилов.

“Насаф”: 1. Алибек Туробов, 4. Самандар Очилов, 5. Раҳимбек Жавлиев, 7. Акрамжон Баҳритдинов (с) (33. Жаҳонгир Қурбонбоев, 76), 9. Дилшод Хушбаков (19. Дадажон Маматқулов, 67), 10. Ислом Рашидхонов (29. Акмал Олимов, 64) , 24. Ботиржон Тўраев (22. Ислом Кенжабоев, 59), 28. Алишер Юсупов (27. Акбар Муродов, 86), 34. Шароф Муҳитдинов, 38. Дониёр Нарзуллаев, 57. Азизжон Ғаниев (14. Бобир Абдиҳолиқов, 80).
Захирада: 30. Ўткир Юсупов.

Голлар: Муҳсинжон Убайдуллаев (33) Ислом Тошпўлатов (68) – Алишер Юсупов (48), Бобир Абдуҳолиқов (90).

Огоҳлантириш: Ҳ. Якубов (63) -  Ш.Муҳиддинов (45).  Р. Жавлиев (74).

Четлатиш: Дониёр Нарзуллаев (37).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика