Latest news

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  181 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

"Насаф": Ёшлар лигаси. “Насаф” – “Андижон” 2:3 News

"Насаф": Ёшлар лигаси. “Насаф” – “Андижон” 2:3

Бугун мамлакатимиз футбол майдонларида янги футбол мавсумини Олий лигада иштирок этаётган жамоалар ўринбосарлари бошлаб беришди.

Жумладан, Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол мактаби сунъий майдонида “Насаф” ва Андижонннинг “Андижон” жамоалари ўринбосарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
 
Зафар Холмуродов Тошкентда мураббийлар ўқишида бўлганлиги учун, бугунги учрашувда “Насаф” ёшларини майдонга унинг ёрдамчиси Рахматилло Мухамедраҳимов олиб тушди.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг ҳужуми билан бошланди. Учрашув 6-дақиқасида ёш “аждарлар”нинг меҳмонлар жарима майдонида катта босим билан кетма-кет ҳужумларининг бирида “Андижон” жамоаси футболчиси Мадамин Маҳмудов ўз дарвозасига гол киритиб қўйди – 1:0.

Меҳмонлар ўртадаги ҳисобни учрашувнинг 34-дақиқасида тенглаштиришди. “Андижон” жамоаси ёшларининг уюштирган қарши ҳужумини Фарҳод Бекмуродов голга айлантирди – 1:1.

Ушбу голдан сўнг майдон эгаларининг ўйини бироз сусайиб қолди, бу вазиятдан унумли фойдаланган меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди, “Андижон” ёшларининг учрашувдаги иккинчи голини 43-дақиқада Виталий Зотеев киритди – 1:2. ёшларининг учрашувдаги иккинчи голини 43-дақиқада Виталий Зотеев киритди.

Ана шу ҳисобда жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим бошидан “Насаф” ёшлари ҳисобни тенглаштириш учун анча тер тўкишлари тўғри келди. Тинмай ҳужум уюштирган ёшларимиз учрашув 71-дақиқасига келиб ўз мақсадларига эришди. Дониёр Нарзуллаев жамоадошларидан тўпни қабул қилиб олди ва рақиб дарвозабонини алдаб ўтиб, мувозанатни тиклади - 2:2.

Учрашув якунига етиб бораётган бир пайтда “Андижон” ёшлари яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ҳимоячиларимизнинг тартибсиз ҳаракатидан унумли фойдаланган Фарҳод Бекмуродов жамоасининг ғалабасини таъминловчи голга муаллифлик қилди – 2:3.

Учрашув ҳаками учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берди. Афсуски, бу вақтдан ҳам ёшларимиз унумли фойдалана олишмади ва янги мавсумнинг илк турида мағлубиятга учрашди.

 
Ёшлар биринчилиги, 1-тур. 11.03.2015.

“Насаф”(Ё) – “Андижон”(Ё) 2:3 (1:2).

Қарши шаҳри. “Насаф” футбол мактаби сунъий майдони.

Ҳакамлар
: Исҳоқ Иброҳимов, Артём Калинин, Фарход Усмонов, Фирдавс Норсафаров.

Назоратчи: Сардор Нажафалиев.

Голлар
: М.Маҳмудов (автогол), 6-1:0, Дониёр Нарзуллаев, 71-2:2  – Фарҳод Бекмуродов, 34-1:1, Виталий Зотеев, 43-1:2, Фарход Бекмуродов, 88-2:3.

“Насаф”: 1.Алибек Туробов, 4.Самандар Очилов, 7.Сирожиддин Қўзиев, 9. Дилшод Хушбаков (Жаҳонгир Қурбонбоев), 10. Ислом Рашидхонов, 14. Бобир Абдуҳолиқов (Худойберди Холиқов 46), 16. Акмалжон Олимов,  23. Достонбек Бердиқулов, 27. Акбар Муродов (с), 33. Ботиржон Тўраев, 38. Дониёржон Нарзуллаев.

Захирадагилар: 21. Музаффар Шаропов, 19. Дадажон Маматқулов, 22. Бунёд Шодиев, 28.Илҳомжон Алижонов,  34. Жаҳонгир Қурбонбоев, 35. Раҳимбек Жовлиев.
 

“Андижон”: 1.Элдор Исабоев, 2.Артур Маматказин, 3. Бобир Ўришев, 7. Дониёр Усмонов (Сардор Солижонов 46), 8. Фарход Бекмуродов, 11. Фаррух Мирзаев (Рамазонов Умирилло 46), 18.Виталий Зотеев, 19.Рўзивой Абдуғаффоров, 22. Мадамин Махмудов (Акбар Хаджаев 46), 23. Руслан Гаффаров, 77. Шоҳсултон Париев.

Заҳирадагилар: 34.Лочин Долимов, 5. Тимур Васильев, 9. Сардор Солижонов, 10. Акбар Хаджаев, 25. Асқар Жадигеров, 21. Умирилло Рамазонов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика