Latest news

12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  0 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  17 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  12 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3

"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади News

"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади

Халқимизда хотира муқаддас деган ибора мавжуд. Ўтганларни ёдга олиш, улар амалга ошириб кетган ишларини эслаш жуда яхши одат.

Бахтиёр Давлатовни мамлакатимиз футбол ишқибозлари яхши эслашади. Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович ҳаёт бўлганида 48 ёшни қарши олган бўлар эди. Айниқса унинг воҳамиз футболига қўшган ҳиссаси ҳам эътирофга лойиқ. Унинг “Машъал” ва “Насаф” жамоалари сафида кўрсатган ёрқин ўйинлари ҳамон мухлислар ёдида.

Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Металлург” сингари клубларда ҳам тўп сурган иқтидорли ҳужумчи Бахтиёр Давлатов 2013 йил оламдан ўтган эди.

Янгиер шаҳрида кейинги йилларда ташкил этилаётган Бахтиёр Давлатов хотира турнири оммавийлашиб бормоқда. Бу турнирга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мазкур турнирда “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларидан иборат жамоаларимиз ҳам фаол иштирок этиб келишади.

Бугун эрта тонгда Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматиллаев мураббийлик қилаётган 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиздан иборат жамоамиз Янгиер шаҳрига жўнаб кетишди. Улар бу йил ҳам хотира турнирида иштирок этишади. Ўйинлар Янгиердаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика