"Насаф" ярим ҳимоячисининг "Навбаҳор"га ўтиши деярли ҳал бўлган
16 dec 2018 10:20
News
"Насаф" ярим ҳимоячисининг "Навбаҳор"га ўтиши деярли ҳал бўлган
Қаршининг "Насаф" жамоасида тўп тепиб келаётган наманганлик Ислом Рашидхонов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
Олинган маълумотларга кўра, Рашидхонов "Навбаҳор" билан оғзаки келишувга эришган. Томонлар шартноманинг айрим жиҳатларини келишиб олишса, бас. Янги йилга қадар унинг ўтиши расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Рашидхоновнинг оиласи "Навбаҳор" учун бегона эмас. Отаси Дилшод Алиев тарихда "лочинлар"нинг ажойиб ҳужумчиларидан бири бўлганлигини ёши катта мухлислар яхши эслашади. Акаси Акбаршо Рашидхонов ҳам турли йилларда "Навбаҳор"нинг асосий ва ёшлар таркибида майдонга тушган.
21 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум "Насаф" таркибида 26 ўйинда майдонга тушиб, бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Link :
Source : Lochinlar.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments