Latest news

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  0 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

"Насаф": Янги футболчилар оммага таништирилди (фотолар) News

"Насаф": Янги футболчилар оммага таништирилди (фотолар)

Бугун “Насаф” ПФК давралар оралиғида ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништирди.

Расмий таништирув маросими “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида бўлиб ўтди. Анжуманда ОАВ вакиллари, клубимизнинг кўплаб ишқибозлари иштирок этишди.

Таништирув маросимида дастлаб клубимиз бош менеджери Ш.С.Ярулин, йиғилганларга шу пайтгача клубда бўлган ўзгаришлар, “Марказий” стадионда бўлаётган янгиликлар ҳақида сўзлаб берди. Клубимиз раҳбари шунингдек жамоамиздаги транферлар тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтди.



Шундан сўнг жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, иккинчи даврага тайёргарликлар тўғрисида гапириб берди. Жамоамизни тарк этган ўйинчилар ва янги қўшилган футболчилар ҳақида ҳам сўз борди.

Маросимнинг расмий қисмида таркибимизга қўшилган янги футболчиларга рақамлар акс этган футболкалар топширилди.

Тажрибали ярим ҳимоячимиз Жасур Ҳасанов 77-рақамли футболка, иқтидорли ҳимоячимиз Умарбек Эшмуродов эса 92-рақамли футболкалар тантанали топширилди.

Янги футболчиларимиз ҳақидаги умумий маълумотлар билан таништириб ўтамиз.


Жасур Ҳасанов

Туғилган санаси: 2 август 1983 йил (34 ёш)

Туғилган жойи: Жиззах шаҳри

Бўйи: 170 см

Оғирлиги: 67 кг

 Амплуаси: чап қанот ярим ҳимоячиси

Рақами: 77

Фуқаролиги: Ўзбекистон Республикаси

Ўйнаган клублари:

1999 - 2002  йиллар – “Сўғдиёна” клуби, Жиззах шаҳри

2003 - 2004 йиллар – “Навбаҳор” клуби, Наманган шаҳри

2005 – 2006 йиллар – “Машъал” клуби,  Муборак шаҳри

2007 - 2010 йиллар – “Бунёдкор” клуби, Тошкент шаҳри

2010 - 2011 йиллар -  “Лаҳвия” клуби, Қатар

2011 – йил  -  “Қатар СК” клуби, Қатар

2012 йил  –  “Эмирейтс” клуби, БАА

2012 - 2013 йиллар  – “Бунёдкор” клуби, Тошкент шаҳри

2014 – 2016 йиллар – “Локомотив” клуби, Тошкент шаҳри

2016 – 2017 йиллар – “Қизилқум” клуби, Навоий шаҳри

2017 йил, иккинчи даврадан – “Насаф” клуби аъзоси

2007 – 2016 йиллар -  Ўзбекистон МТЖ таркибида - 47та ўйин.

Ютуқлари: Беш карра футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони, Беш марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, Бир марта футбол бўйича  Қатар чемпиони.

 

Умарбек Эшмуродов

Туғилган санаси: 30 ноябр 1992 йил (24 ёш)

Туғилган жойи: Косон тумани

Бўйи: 185 см

Оғирлиги: 70 кг

Амплуаси: марказий ҳимоячи

Рақами: 92

Фуқаролиги: Ўзбекистон Республикаси

Ўйнаган клублари:

2012 – 2017 йиллар – “Шўртан” клуби, Ғузор шаҳри

2017 йил, иккинчи даврадан – “Насаф” клуби аъзоси

 

Маросимнинг расмий қисми ниҳоясига етгач, иштирокчилар билан савол-жавоблар ва мулоқот бўлиб ўтди. Маросимда ишитрок этган журналистлар ва футбол ишқибозларининг кўплаб саволларига клубимиз раҳбари, жамоамиз устози ва сафимизга қўшилган янги футболчиларимиз жавоб беришди.



 

Маросим якунлангач ўзаро суҳбат стадионда давом эттирилди. Мухлисларимиз  Жасур Ҳасанов ва Умарбек Эшмуродовлар билан эсдалик учун суратларга ҳам тушишди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика