Latest news

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  5 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  31 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

“Насаф” “UzArena”да “Барселона”ни қўллаб-қувватлади ФОТО News

“Насаф” “UzArena”да “Барселона”ни қўллаб-қувватлади ФОТО

Бундан бир неча кун олдин Қаршининг “Насаф” жамоаси ОЧЛнинг “плей-офф” ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал Хидд” клубига қарши “Бунёдкор” стадионида баҳс олиб борди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

UCFGA Ассоциацияси президенти Азизбек Паттахов бошчилигида “Реал Мадрид” ва “Барселона” жамоаси ишқибозлари яни “Madridista Uzbekistan” ва “Barcamania Tashkent” мухлислар клуби биргаликда “Насаф”нинг ОЧЛдаги “Ал Хидд”га қарши “плей-офф” учрашувида вакилларимизни қўллаб-қувватлаш учун “Бунёдкор” стадионига ташриф буюришганди. Ўша учрашувда “аждарлар” рақибларини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.

Энди эса “Насаф” жамоасини қўллаб-қувватлагани учун қаршиликлар ҳам “Barcamania Tashkent” мухлислар клубини қўллаш учун UCFGA Ассосиациясига қарашли “UzArena”га ташриф буюрди. “UzArena”га йиғилган меҳмонлар Испания кубоги ярим финал босқичи дастлабки учрашувидан ўрин олган “Атлетико” ва “Барселона” қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишди. Ушбу баҳсда “Барселона” клуби рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Бундай лойиҳалар UCFGA Ассоциацияси томонидан ўзбек футболи ривожи учун амалга оширилмоқда. UCFGA Ассоциацияси билан биргаликда “Barcamania Tashkent” ва “Madridista Uzbekistan” мухлислар клуби ўзбек клублари билан ҳамкорликда уларни қўллаб-қувватлаш ниятидалар.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика