Latest news

22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  8 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  2 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  2 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

"Насаф" учун икки йўл очиқ. "Сўғдиёна"да эса... News

"Насаф" учун икки йўл очиқ. "Сўғдиёна"да эса...

Бундан бир неча соатлар олдин ОЧЛ жорий мавсумига қуръа ташланди.

Аввалроқ Қаршининг "Насаф" жамоаси мусобақа гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинида "Банияс" билан ўйнаши маълум бўлган эди. Айни пайтда "аждарлар"да жуда яхши имконият юзага келмоқда. Бунинг учун БААдан ғалаба билан қайтишса бўлгани, тамом. Мана шу паллада икки жиҳатни кўришимиз мумкин. 

Босимсиз ўйнаш имконияти 

"Насаф" мағлубиятга учраган тақдирда ОФК кубоги орқали халқаро майдондаги юришини давом эттиради. Биз бу билан ҳозирданоқ жамоани ОЧЛдан четга чиқариб қўймоқчи эмасмиз. Лекин юқоридаги биринчи фактор Рўзиқул Бердиев шогирдларининг босимсиз ҳеч нарсани ўйламаган ҳолда тўп тепишларини таъминлайди. Чунки халқаро майдонда имконият йўқотилмаган бўлади. 



"Насаф" ҳеч нарсани йўқотмайди. "Сўғдиёна"чи?

Ҳозир таъкидлаганимиздек, "Насаф" 15 март куни амирликларда меҳмон бўлиб иккита йўлланмадан бирини қўлга киритади. Мағлубиятда ҳам, ғалабада ҳам жамоа ҳеч нарсани йўқотмайди. Ютуқ қитъанинг нуфузли мусобақасига, муваффақиятсизлик эса иккинчи даражали турнирга йўл беради. Шу куни Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси астойдил қаршиликларга мухлислик қилади. "Насаф"нинг "Банияс"дан устун келиши Суперлиганинг кумуш медал соҳибига тарихда илк бор халқаро майдон эшикларини очади. 

"Банияс" ҳақида 

Ушбу клуб 1982 йилда ташкил топган. Уй учрашувларини 10 000 сиғимга эга "Банияс" аренада ўтказади. Жамоани руминиялик Даниэль Исэйлэ бошқармоқда. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2011 йил қисқа вақт франциялик футбол юлдузи Давид Трезеге тўп тепган. Айни пайтдаги ҳолатга кўра, Саша Ивкович (Хорватия), Салим Ал Мамари (Уммон), Саиле (Бразилия), Гастон Алварез Суарез (Аргентина), Георге Тибар (Танзания), Николас Химинес (Аргентина), Жоао Виктор (Бразилия), Исаак Телин (Швеция), Саид Хамис (Танзания) каби легионерлар жамоада ўйнамоқда. Жамоанинг ўртача ёши 25,7. Жамоа ўтган мавсум амирликлар чемпионатида 2 ўринни эгаллади.  Айни пайт БАА Про лигасида 7 ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика