Latest news

21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  13 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  0 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  5 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  12 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  18 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4

"Насаф": “Suhaim bin Hamad Stadium”да илк машғулот News

"Насаф": “Suhaim bin Hamad Stadium”да илк машғулот

Футболчиларимиз кеча “Ал Жаиш” жамоасига қарши учрашув ўтказиладиган “Suhaim bin Hamad Stadium”да машғулот ўтказишди.

11 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадион Қатар Спорт клуби жамоасига тегишли. Ўйин олди расмий машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб “Alkass” телеканали мухбирлари жамоамизнинг етакчи ярим ҳимоячиси Мақсуд Каримовдан эртанги ўйин ҳақида қисқача интервью олишди. Машғулот аввалида жамоа бош мураббий футболчиларига эртанги ўйиннинг аҳамиятини яна бир бор уқтириб, йилнинг илк расмий ўйинида уларга юртимиз шарафини ҳимоя қилишлари учун бор кучлари билан ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидлади.

Бир соатдан ортиқроқ давом этган машғулотлар давомида футболчилар мураббий томонидан юкланган вазифаларни сидқидилдан бажаришга интилишди.

Дарвоқе стадионида ОАВ ходимлари учун ҳам барча шароитлар муҳайё. Энг муҳими вай фай орқали интернетга уланиш борасида муаммо йўқ. Эртанги ўйин клубимизнинг Твиттердаги расмий саҳифаси - @fcnasaf орқали матнли онлайн трансляция қилиш режалаштирилган.

Умид қиламизки, футболчиларимиз ҳам ушбу ўйинда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, минглаб ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд этишади.

Азиз НУРИЙ,
Доҳа, Қатар.

Ўйин олди машғулотлардан фотожамланмани қуйидаги манзилда томоша қилишнгиз мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика