Latest news

16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   0 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  2 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  2 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  4 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  2 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0

“Насаф” сўнги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди (тўлиқ шарҳ) News

“Насаф” сўнги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди (тўлиқ шарҳ)

Анталияда қишки ўқув-йиғин машғулотларини олиб борётган "Насаф" кеча сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди.

Бугун “аждарлар”  қўшни Қозоғистон  Премьер-лигаси вакили Қарағанда шаҳрининг “Шахтёр Қарағанда” жамоаси билан куч синашди.

Тенг курашлар остида бошланган учрашувнинг биринчи бўлимида “кончилар” ҳисобда олдинга чиқиб олишди, икинчи бўлим эса тўлиқ “Насаф” устунлигида ўтди.  Даставвал,  ўйиннинг 50-дақиқасида Азизжон Ғаниев жарима зарбасидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп вақт ўтмай учрашувнинг 54 – дақиқасига келиб Одилжон Хамробековнинг ҳаводан ошириб берган тўпини Шахбоз Эркинов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди, 2:1. Учрашувга сўнги нуқта  64 – дақиқада  Драган Черан томонидан қўйилди, 3:1.

Шу тариқа Рўзиқул Бердиев шогирдлари и Анталия йиғинидан ўрин олган сўнги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди.



“Насаф” – “Шахтёр Қарағанда”  –  3:1

Голлар: 
Азизжон Ғаниев -50, Шахбоз Эркинов -54, Драган Черан -64

“Насаф”: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Баҳром Абдураҳимов, Ислом Кенжабоев, Драган Черан, Шаҳбоз Эркинов.

Заҳира: Дониёр Нарзуллаев, Нажмиддин Нормуродов, Мақсуд Каримов, Ислом Рашидхонов, Бобир Абдихолиқов, Дилшод Хушбаков, Шароф Мухитдинов, Ғолиб Ғайбуллаев, Сирожиддин Қузиев, Дилшод Рахматуллаев.

Шундай қилиб “Насаф”нинг Анталиядаги уқув машғулот йиғинига якун ясалди. Жамоа аъолари эртага Анталия-Истамбул-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтиб келишади.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика