Latest news

07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5

"Насаф" собиқ матбуот котиби Азиз Нурий хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг иддаоларига жавоб берди News

"Насаф" собиқ матбуот котиби Азиз Нурий хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг иддаоларига жавоб берди

Аввалроқ Жаҳон Отажонов "Насаф" клуб учун қўшиқ буюртма қилиб, у тайёр бўлгач пули берилмаганини таъкидлаганди.

"Ижтимоий тармоқларда хоразмлик хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг "Насаф" жамоаси ҳақида қўшиқ куйлагани ва унга қўшиқ учун клуб томонидан ҳақ тўланмаганлиги ҳақидаги видеога кўзим тушиб қолди.

Очиғини айтиш керакки, Жаҳонгир Отажонов "Насаф" ҳақидаги ўша қўшиқни ҳақиқатан ҳам "ёндирган". Ҳалигача Telegram профилимда ўша қўшиқни сақлаб келаман ва вақти-вақти билан эшитаман. Ижро ҳам, матн ҳам ўзига хос жарангдор чиққан.

Лекин хонанданинг "Насаф" қўшиқни пулини бермаган", деган иддаосига қўшилмайман. Сабаби бу қўшиқ адашмасам, 2009-2010 йилларда яратилган ва доимий тарзда "Насаф" жамоасининг уй стадиони – "Марказий"да ҳар ўйин олдидан мухлислар учун қўйилган. Кейин қўшиқнинг шеъри муаллифи Отажонов айтганидек, Бобур Бобомурод эмас, балки хоразмлик журналист Бобомурод Абдулла ("Хоразм" ФКнинг собиқ матбуот котиби) бўлади. Ўша йиллари хоразмлик бир гуруҳ санъаткорларнинг (Отажоновдан ташқари Муродбек Қиличев ҳам "Насаф" ҳақида қўшиқ куйлаган) айнан "Насаф" жамоаси ҳақида қўшиқ айтишининг сабаби бор. Бу узоқ йиллар Хоразм вилоятида прокурор, кейинчалик Қашқадарё вилояти прокурори вазифасида ишлаган Худойқул ака (Турдибоев) билан боғлиқ. Айнан у инсоннинг саъй-ҳаракатлари билан "Хоразм" футбол клуби ўз вақтида Биринчи лигадан Олий лигага йўлланма олган. Худойқул ака кейинчалик Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинлангач, табиийки вилоятнинг бош жамоаси "Насаф" мухлисига айланганини, жамоанинг ҳар бир ўйинини стадиондан кузатиб, клубдаги вазиятдан шахсан ўзи хабардор бўлиб юрганини қаршилик футбол ишқибозлари, хусусан, айни пайтда "Насаф"ни бошқараётган Рўзиқул Бердиев яхши эсласа керак. Ўша пайтлари Худойқул ака "Насаф" академияси ва жамоа асосий таркиби мураббийлари билан бирга ҳар ҳафта футбол ўйнаши ҳам кўпчиликнинг ёдида қолган.

Хуллас, ўша йиллари Худойқул Тўраевичга миннатдорчилик рамзи сифатида Бобомурод Абдулла шахсан ўзи "Насаф" жамоасига бағишлаб шеър ёзиб, кейинчалик уни хоразмлик санъаткорларга куйлатган. Ҳатто бир гал Бобомурод Абдулла Қаршига "Насаф" ўйини вақтида хоразмлик хонанда Муродбек Қиличевни бошлаб келиб, қаршилик мухлисларга ўзига хос байрам томошасини уюштириб берган. Ўша қўшиқ билан боғлиқ бор гап шу.

P.S. Ҳа, айтганча ўша видеода "Насаф" ҳалиям чемпион бўлмади мана, розимасман", деяётган Жаҳонгир Отажоновга бир гап: агар сизни рози қилиш билан "Насаф" чемпион бўладиган бўлса, жамоа мухлислари сизни аллақачон сиз хоҳлаган нарса билан 100 баробар қилиб рози қилган бўлишарди, менимча. Саломат бўлинглар :)", – деди Азиз Нурий.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика