"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз!
06 jun 2016 10:38
News
"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз!
Шамил Самигуловичнинг клубимизга раҳбарлик йиллари салмоқли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Бунга мисол тариқасида клубимиз инфратузилмасини ривожи, ишчи-ходимларга яратилаётган шароитлар, клубимизнинг қўлга киритаётган ютуқларини ва бошқа кўплаб мисолларни келтириш мумкин.
Айниқса у киши раҳбарлигидаги ёшларга бўлган эътибор – клуб фаолиятининг устивор вазифасига айлантирилгани эътибор ва эътирофга лойиқ. Бундай саи-ҳаракатлар бугунги кунда ўз натижасини бера бошлади.
Меҳнатга чанқоқ, эришилган ютуқлар билан кифояланиб қолмайдиган раҳбаримиз, доимо изланишда ва интилишда.
Шамил ака бугун қутлуғ 60 ёшга тўлдилар! У кишини клубимизда меҳнат қилаётган барча-барча ходимлар номидан, мураббийлару-футболчилар номидан ҳамда “Насаф” клубининг кўпмингсонли мухлислари номидан самимий табриклаймиз! У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Раҳбар сифатида олиб бораётган машаққатли фаолиятингизда асло чарчаманг, деймиз!
Яна бир марта туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments