Latest news

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  3 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  2 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  35 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  60 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  23 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  45 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  3

"Насаф" сардори кечаги ўйинда шикастланди. Жароҳат қанчалик жиддий? News

"Насаф" сардори кечаги ўйинда шикастланди. Жароҳат қанчалик жиддий?

Қаршининг "Насаф" жамоаси кўплаб ўзбек клублари қатори Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

"Аждарлар" учун мавсум бошқа клубларимиздан олдинроқ бошланади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 19 февраль куни Қатарда ОЧЛ плей-офф босқич ўйинини ўтказишади. Шу куни "Насаф" Саудия Арабистонинг "Ал-Шабаб" клубига қарши 1/8 финал учрашувида майдонда саф тортади. Яқин таъқибчиларига нисбатан кўпроқ ўйин ўтказган Ар-Риёд клуби Саудия чемпионати пешқадами бўлиб турибди. Кеча улар "Дамақ" клубини Мина Санти ва Карлос Карвальонинг голлари эвазига мағлуб (2:1) этишди. Агар "Ал Насср", "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари қолдирилган ўйинларда ғалаба қозонишса, "Шабаб"дан ўтиб кетишади. 

Хуллас, қаршиликлар ана шундай кучли жамоага қарши ўйинга Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини ва унинг доирасидаги ўртоқлик учрашувлари орқали тараддуд кўрмоқда. Кеча Бердиев "армияси" Польша биринчи лигаси вакили "Брук Бет Термалика" клуби билан тўқнаш келди. Ўйин "Насаф"нинг устунлиги остида ўтди, лекин бу ҳисобнинг очилиши учун камлик қилди. Иккинчи бўлимда Ойбек Бозоровнинг ўзи иккита жуда қулай вазиятни голга айлантира олмади. Боз устига учрашувнинг 70-дақиқаларида жамоа сардори Умарбек Эшмуродов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Вазиятга яқин жойда бўлганимиз учун жароҳат жиддийга ўхшаб кўринди. Рақиб бутсасининг зарбидан ҳимоячимиз анча пайт ўрнидан туролмади ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Учрашувдан сўнг меҳмонхонага қайтиб келдик ва футболчимиздан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида у билан боғландик. Вазиятга ойдинлик киритиб бериши мумкин бўлган Рўзиқул Бердиевдан ўйин якунланганидан кейин интервью сўраганимизда рад жавобини олгандик. 


- Умарбек, соғлиқ жойидами? Жароҳат биз ўйлаганчалик жиддий эмас эканми?

- Шукур, ҳаммаси яхши. 


- Шифокор нима деди?

- Қўрқинчли нарса йўқ экан. Тез орада майдонга қайтаман.


- Икки-уч кун дам беришмас эканми?

- Йўқ. Менимча, эртанги машғулотга чиқаман. 

Умуман олганда, бу "Насаф"нинг Анталия йиғинидан ўрин олган учинчи ўртоқлик учрашуви эди. "Аждарлар" аввалига Черногориянинг "Дечич" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Кейин эса Украина биринчи лигаси вакили Житомирнинг "Полисся" клуби билан муроса (1:1) қилишди. Учинчи назорат ўйинида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Кечаги ўйинда бразилиялик легионер Матеус Лима Круз кўринмади. Афтидан кичик жароҳат бор кўринади. "Насаф"нинг янги аъзоси, Тожикистон терма жамоаси футболчиси Муҳаммаджон Раҳимов иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилди. Мавсумлар оралиғида "Қўқон-1912" жамоасидан ижарага олинган Жавоҳир Сидиқов ҳамда "Қизилқум"дан яна жонажон клубига қайтган Шуҳрат Муҳаммадиев бошланғич таркибда майдонга туширилди. Ҳозирча санаб ўтган ана шу уч футболчи "Насаф"нинг янги "харидлари" бўлиб турибди. Олдинда Рўзиқул Бердиев жамоасини Туркия йиғинидан ўрин олган 5 та ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Жамоа 16 февраль куни ОЧЛ ўйинини ўтказиш мақсадида Истанбулдан тўғри Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига учиб кетади.


Камолиддин АЛИМОВ (Анталия, Туркия)

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика