Latest news

20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  56 20:45Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (матнли транлсяция)  12 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  5 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  5 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

"Насаф" сафида 19 ёшли футболчи олий лигада дебют қилди News

"Насаф" сафида 19 ёшли футболчи олий лигада дебют қилди

Олий лиганинг 5- туридан ўрин олган “Насаф”-“Нефтчи учрашувининг сўнгги дақиқасида мезбонлар таркибида майдонга тушган ёш ярим ҳимоячи Дониёр Нарзуллаев олий лигада дебют ўйинини ўтказди.
Айнан ўша учрашув ўтказилган санада роппа-роса 19 баҳорни қарши олган қаршилик футболчи “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2010 йилдан мактабига қабул қилинган Дониёр ўша пайтда футбол мактаби мураббийлари Нурали Султонов ва Баҳодир Аннаматов бошчилигидаги гуруҳда таҳсил олган. Ўтган 2013 йилги мавсумда ўринбосарлар жамоасида ўзини кўрсата олган ёш футболчи 2014 йилдан бошлаб “Насаф”нинг асосий жамоасидан чақирув олди.  Бу билан жамоамиз асосий таркибидан “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари сони 3 тага етди. Бунгача Одил Ҳамробеков ва Нажмиддин Нормуродов жамоа асосий таркиби билан машғулотлар ўтказиб келаётганди.

Умуман олганда Рўзиқул Бердиев қўл остида жамоа ўринбосарлар таркибидан жамоанг асосий таркибига мунтазам равишда ёш футболчилар жалб этиб келинмоқда. Ўтган мавсумларда дарвозабон Элдорбек Суюнов, ҳужумчи Азамат Алланиязов, ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев, Улуғбек Дадабоев, Фарруҳ Сайфиев сингари футболчилар айнан ўринбосарлар таркибидан асосий таркибга таклиф этилган бўлиб, бугунги кунда улар доимий равишда жамоа асосий таркибидан жой олиб келишмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика