Latest news

17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  29 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4

"Насаф" расмий сайти Славко Лукич келганини тасдиқлади News

"Насаф" расмий сайти Славко Лукич келганини тасдиқлади

“Насаф” ўз таркибига яна бир сербиялик футболчини қўшиб олганини расман эълон қилди.

Энди "Насаф" таркибида уч европалик ва битта осиёлик легионер футболчилар тўп тепишади. Славко Лукич айни пайтда Туркияда "Насаф" машғулотларида иштирок этмоқда. Легионер футболчи билан келишув, куни кеча расмийлаштирилди.

Славко Лукич, 30 январь куни “Марказий” стадионда бўладиган, “Ал Файсалий”га қарши учрашувда “Насаф” таркибида майдонга тушиши мумкин. Футболчини ОЧЛ плей-офф учрашувига рўйхатдан ўтказиш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.


Қуйида футболчи ҳақидаги умумий маълумотлар билан танишинг.

Исми шарифи: Славко Лукич
Туғилган санаси: 14.03.1989 (28 ёш)
Белград шаҳрининг “Црвена Звезда” клуби тарбияланувчиси
Бўйи: 182 см
Оғирлиги: 80 кг
Амплуаси: ўнг қанот ҳимоячиси
Фуқаролиги: Сербия
Клуби: “Спартак”  (Трнава, Сербия)

Ўйнаган клублари:
2007 – 2008 йиллар “Морава Велика Плана” ФК
2009 - 2012 йиллар  “Смедерево” ФК
2012 - 2013 йиллар  “Нови Пазар” ФК
2013 - 2014 йиллар  “Смедерево” ФК
2014 - 2015 йиллар  “Сутешка Никшич” ФК
2015 - 2016 йиллар  “Теута Дуррес” ФК
2016 - 2017 йиллар  “Фламуртари Влорё” ФК
2017 йилдан “Спартак” ФК (Трвана, Сербия)

Славко Лукич ўз вақтида Сербиянинг U-16 ва U-19 терма жамоалари таркибида 21 марта майдонга тушган.

Футболчи “Насаф” клубига келгунча Сербиянинг энг юқори лигаси - Fortuna Ligaси иштирокчиси  “Спартак” клубида тўп тепаётган эди. “Спартак”  бу лиганинг етакчи клуби ҳисобланади ва айни пайтда ҳам турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Лигада 12та жамоа иштирок этади.

"Насаф" жамоаси сафига яна янги футболчилар қўшилиши мумкин. Трансфер ишлари давом этмоқда.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика