Latest news

08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  1 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  120 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  8 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28

"Насаф" - "Қизилқум". Превью News

"Насаф" - "Қизилқум". Превью

Жамоамиз олий лига 8-тур учрашувини ўз майдонида Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш ҳозирдан юқори. Чунки, ОЧЛ учрашувларини тамомлаган жамоамиз бор эътиборини энди ички чемпионатга қаратган. “Қизилқум” жамоаси эса бу йилга чемпионатда яхши натижа кўрсатаётган жамоалар қаторида келмоқда.

Улар ҳозиргача бўлиб ўтган 7 учрашувнинг тўрттасида ғалаба, икки учрашувда дуранг ва бир учрашувда мағлубиятга учрашган. Тўплаган очколари сони 15та турнир жадвалининг 5-поғонасини банд этиб туришибди.

Энди навоийликлар Қаршида жамоамиз билан куч синашишади. Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, мазкур жамоалар 2000 йили Қаршида илк учрашувини ўтказишган ва 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлашган. Қаранки, ушбу натижа Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда қайд этилган ягона дуранг сифатида ўзгармасдан келмоқда.

“Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 32 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 19 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 7 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда 60-34. Ўзаро ўйинлар қайдномаларини варақласак, Қаршида ўтказилган 16 учрашувнинг 1тасида дуранг ва яна бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси ғалабага эришган. Қолган 14 учрашувда улар мағлубиятни тан олишган. Олдиндаги учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 17-учрашуви сифатида тарихга киради.

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

“Насаф” ўтган йилги мавсумнинг биринчи ва иккинчи давра учрашувларида ҳам “Қизилқум” жамоасини мағлубиятга учратган.

Қуйида Қаршида бўлиб ўтган ўзаро 16 учрашувнинг ҳисобларини эслатиб ўтамиз.

2000 йил.

 11-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 1:1

2001 йил.

 23-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 4:2

2002 йил.

 29-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 2:2 

2003 йил.

 23-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 2:1 

2004 йил.

 15-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 3:2 

2005 йил.

 2-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 4:0

2006 йил.

 12-тур. «Насаф» — «Қизилқум» 1:0

2007 йил.

 24-тур. «Насаф» — «Қизилқум» 5:2

 2008 йил.

 23-тур. «Насаф» — «Қизилқум» 0:1 

2009 йил.

 10-тур. “Насаф” — “Қизилқум” 2:0

2010 йил.

 1-давра. “Насаф” – “Қизилқум” 1:0

2011 йил

2 давра. “Насаф” – “Қизилқум” - 2:1 

2012 йил.

1 давра “Насаф” – “Қизилқум” – 2:0

2013 йил.

1-давра. “Насаф” – “Қизилқум” 7:1.

2014 йил.

2-давра. “Насаф” – “Қизилқум” 2:0.

2015 йил.

1-давра. “Насаф” – “Қизилқум” 3:1.

Навбатдаги учрашув.


ЎзПФЛ 8-тур. 08.05.2016.

“Насаф” (Қарши) – “Қизилқум” (Навоий)

Қарши ш., “Марказий” стадион. Соат 18:45да

Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент),

Қанот ҳакамлари: Владлен Лушин (Гулистон), Александр Буров (Бухоро),

Заҳира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 7 май шанба куни “Спутник” қўрғонидаги “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:30да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика