Latest news

18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  0 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2

"Насаф" - "Қизилқум" назорат учрашувида Кенжа Тўраев ҳам гол урди News

"Насаф" - "Қизилқум" назорат учрашувида Кенжа Тўраев ҳам гол урди

Аввал хабар берганимиздек, бугун "Насаф” жамоаси "Марказий" стадионда Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. Ушбу учрашувда "аждарлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув назорат мақомида бўлсада жуда қизиқарли курашларга бой бўлди. Учрашувдаги ҳисобни дастлаб "Насаф" жамоасининг ҳужумчиси Азамат Алланиёзов очди - 1:0. Биринчи бўлим сўнгги дақиқасида жамоа сардори Артур Геворкян меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:0га етказиб қўйди.

Иккинчи бўлим ҳам муросасиз курашлар билан бошланди. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумининг бирида "Насаф" мухлисларининг аллақачон ёқимтойига айланган ва ўзининг чиройли ўйинлари билан анча соғинтириб қўйган ҳужумчи Кенжа Тўраев дарвозага чамаси 7-8 метрлар ўткир бурчакдан зарба йўллади ва ўз жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди - 3:0. Кенжа Тўраев иккинчи бўлимда майдонга тушган эди. Назорат учрашуви ана шу ҳисобда "Насаф" жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви.
13 октябрь 2013 йил. "Марказий" стадион. Қарши шаҳри
"Насаф" (Қарши) - "Қизилқум" 3:0 (2:0)
Голлар:
Азамат Алланиёзов 20- 1:0, Артур Геворкян  45-2:0, Кенжа Тўраев 78-3:0

Ушбу хабарни тайёрлашда  "Насаф" ПФК расмий твиттери саҳифасидан фойдаланилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика