Latest news

22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  9 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  122 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1

“Насаф” қаторасига бешинчи бор кубок ярим финалида ўйнайди News

“Насаф” қаторасига бешинчи бор кубок ярим финалида ўйнайди

Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финалида “Насаф” Қаршида “Локомотив” билан ҳисоб китоб қилади.

Бу билан “Насаф” кетма-кет бешинчи Ўзбекистон кубоги ярим финалида иштирок этади. 2011 йили “Насаф” ярим финалда “Бунёдкор”ни, 2012 йил “Бухоро”ни, 2013 йил “Пахтакор”ни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. Ўтган йили ҳам қаршилик футболчилар кубок ярим финалида иштирок этиб, икки ўйин натижасига кўра “Бунёдкор”(0:1, 1:1) финалга йўл олганди. Бу йил “Насаф” кубок ярим финалида илк марта “Локомотив” билан тўқнаш келади. Бу икки жамоа илгари мамлакат кубогининг ушбу босқичида ўзаро куч синашишмаган.

“Насаф” ярим финалга қадар биринчи лига вакиллари “Оқтепа” ва “Пахтакор-2” жамоаларини таслим этган бўлса, темирйўлчилари нимчорак финалда “Навбаҳор”, чорак финалда “Металлург”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Локомотив” баҳси 12 август куни соат 19:30 да “Марказий” стадионда бошланади. Соат 22:10 дан бошлаб ўйин видеоёзуви “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика