Latest news

17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  8 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  17 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  13 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   15 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1

"Насаф" президенти: "Рўзиқул Бердиев "Насаф"да истаганича қолади" News

"Насаф" президенти: "Рўзиқул Бердиев "Насаф"да истаганича қолади"

Шухрат Асланов Рўзиқул Бердиев борасида фикр билдирди.

Кеча Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" — “Локомотив” учрашувининг сўнги дақиқаларида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг учрашув бош ҳакамига эътироз билдиргани бугун ОАВ ва кенг жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу воқеага Шўртан газ-кимё мажмуаси директори, "Насаф" футбол клуби президенти Шухрат Асланов ҳам ўз муносабати билдирди.

- “Рўзиқул Бердиев ўзи хоҳлаган муддатгача клубда фаолият олиб боради. Клуб раҳбарияти Рўзиқул Бердиев ва мураббийлар штабига тўлиқ ишонади. "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан Ўзбекистон чемпионатининг тўрт карра бронза, икки карра кумуш медаллари, икки карра Ўзбекистон Кубоги ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганини жамоамиз мухлислари эсдан чиқармасликлари керак деб ўйлайман. Кечаги беллашувдан сўнг “Насаф” ва унинг атрофида клуб номи орқали ўзига эътиборни жалб қилувчилар кўпайганлиги ва бу айнан клубнинг охирги йиллардаги омадли иштироки сабабли деб биламан. Сўнгги пайтларда клубимиз ҳақида "қайғураётган" турли футбол "билимдон" ларидан маслаҳатлардан бироз тийилишларини сўраб қолардим.

- Жамоамиз жорий мавсумда миллий чемпионатимизда чемпионлик учун курашмоқда ва бу йилги чемпионат ҳар қачонгидан ҳам қизғин кечмоқда. Жамоа халқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шу сабабли жамоамизнинг ҳақиқий мухлисларидан бироз совуққон бўлишларини, ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчилар ва мураббийлар штабини қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Зеро, ҳақиқий мухлис, омад келмаганида ҳам ўз севимли жамоасини қўллаб-қувватлаши лозим”, -дейди клуб президенти.

Rating: +66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика