Latest news

18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  0 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2

"Насаф" - ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди! News

"Насаф" - ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди!

2015 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

2015 йилги Ўзбекистон кубоги финалида Тошкентнинг "Бунёдкор" ва Қаршининг "Насаф" клублари тўқнаш келишади. Ўйин Жиззах шаҳридаги янги "Сўғдиёна" стадионида бўлиб ўтади.

Финалнинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилмади. 63-дақиқада Акром Комилов иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. 71-дақиқада Артур Геворкян жарима тўпини чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди, Зуҳуров тўпни қайтара олмади - 0:1. 75-дақиқада Геворкяннинг бурчакдан узатиб берган тўпини Шерзод Аъзамов дарвозага йўллади - 0:2.

82-дақиқада Сато Минорининг зарбасидан сўнг тўп Шерзод Аъзамовга тегиб дарвозага бориб тушди - 1:2. Шу ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди ва "Насаф" ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди!


Ўзбекистон кубоги. Финал
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 1:2

17 октябрь 2015. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Бахтиёр Намозов (Тошкент)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).

Голлар: Артур Геворкян 71, - 0:1. Шерзод Аъзамов 75, - 0:2. Шерзод Аъзамов 82 (автогол), - 1:2.

«Бунёдкор»: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Анвар Ғофуров (С), 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов (77.Виктор Карпенко, 80), 19.Забиҳилло Ўринбоев (14.Воҳид Шодиев, 74), 22.Рустамжон Ашурматов, 39.Элдор Шомуродов, 48.Акрамжон Комилов
Захира:
45.Акбар Тўраев, 5.Дилшод Жўраев, 20.Самир Бекрич, 27.Сардор Собирхўжаев, 88.Анвар Ражабов

«Насаф»: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов (41.Азамат Алланиёзов, 89), 17.Артур Геворкян (С), 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шохруҳ Гадоев (32.Хамза Каримов, 90+2), 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одил Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфев
Захира:
30.Ўткир Юсупов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Акрамжон Баҳриддинов, 10.Кенжа Тўраев, 16.Алишер Юсупов.

Огоҳлантиришлар: Иван Милошевич 14, Шуҳрат Муҳаммадиев 30, Акром Комилов 39,

Четлатиш: Акром Комилов 64 (2СК)


Учрашувнинг матнли трансляциясини махсус саҳифада кузатиб бориш мумкин бўлди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика