Latest news

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  3 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  4 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  2 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  44 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

"Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига 3та гол урди News

"Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига 3та гол урди

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.
"Насаф" (Қарши) - "Қўқон-1912" (Қўқон) 3:0
2 апрель 2015 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Голлар: Шохруҳ Гадоев, 28 (Ҳамза Каримов). Баҳром Абдураҳимов, 61 (Рой Рок). Олександр Каблаш, 63.

Четлатиш: Баҳром Абдураҳимов Қувондиқ Рўзиев, 71 (иккинчи сариқ)
"Насаф":
30.Ўткир Юсупов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 23.Шерзод Аъзамов (16.Алишер Юсупов, 85), 27.Илҳом Юнусов (С), 32.Ҳамза Каримов, 99.Олександр Каблаш.
Захира:
25.Элдор Суюнов, 5.Ботир Қораев, 6.Азиз Ғаниев, 7.Акрам Бахритдинов, 17.Артур Геворкян, 38.Дониёржон Нарзуллаев.

"Қўқон-1912":
16.Андрей Бакланов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов, 7.Иззатбек Ғаниев (28.Алексей Николаев, 64), 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Дониёр Усмонов (9.Носир Отақўзиев, 62), 17.Азиз Тўхтабоев (С) (19.Владимир Аргун, 84), 18.Сардор Эминов, 22.Ориф Мамажонов, 23.Фурқатжон Ҳасанбоев, 24.Илья Ильин.
Захира:
12.Азиз Ашуров, 4.Қаҳрамон Маҳамаджонов, 8.Нодирбек Қўзибоев, 15.Маъруф Зокиржонов.


                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                                ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.


90. Валентин Коваленко иккинчи бўлим тўхталишлари учун 2 дақиқа вақт қўшиб берди.


90. Жалил Кимсанов ўнг қанотдан олдинга интилаётганида Азиз Ғаниев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

88. ЧЕТЛАТИШ! Баҳром Абдураҳимов рақиб жарима майдони ичида симуляци ишлатгани учун ҳакам томонидан иккинчи сариқни қабул қилиб олди.

85. Ҳар икки жамоа таркибида учтадан ўйинчи алмаштириб бўлинди.

83. Сардор Эминовнинг бу сафарги зарбаси ҳам хавфли тус олди. Аммо аниқлик йўқ.

82. ЗАРБААА!!! Юнусов жарима майдони ташқарисида дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бакланов бу сафар ҳам махорат кўрсатиб, тўпни ушлаб олди.

81. Хасанбоев чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига узатиб берди. Мамажоновнинг бош билан дарвоза томон йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. Ўткир Юсупов ўз ўрнида.

79. Каблаш чап қанотдан тўпни эгаллаб олиб жарима майдони ичида тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборди.

78. Илҳом Шомуродов ўрнига Азиз Ғаниев туширилди.

77. Гадоевда дубл қайд этиши имконияти юзага келганди. Лекин Шохруҳнинг 15 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

76. Сардор Эминов катта тезлик билан чап қанотдан олдинга интилди. рақиблари қуршовида бўлишига қарамай футболчи дароза томон зарба йўллади. Тўп эса устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

74. "Насаф" таркибида илк ўзгариш. Рой Рок ўз ўрнини Ботир Қораевга бўшатиб бермоқда.


72. Қолган дақиқаларни меҳмонлар энди 10 киши бўлиб ўтказади

71. ЧЕТЛАТИШ! Қувондиқ Рўзиев марказда тўп учун курашда Юнусовга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам эса унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, кетидан қизил берди. 

66. Юнусов чап қанотдан олдинга ўтди. Унинг жарима майдони ичига узатган тўпига Каблаш етиб кела олмади. Украиналик ҳужумчи бугун кўплаб вазиятларни кўкка совурди.

66. Дониёр Усмонов жарохат олиб майдонни тарк этди.

65. Қўқонликлар таркибида кетма-кет ўйинчилар алмаштирилди.

62. ГОООЛЛЛ!!! Бу сафар Каблаш ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди

61. ГОООЛЛЛЛЛ!! Баҳром Абдураҳимов! Рой Рокнинг пасидан сўнг 18-рақамли футболчи кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

55. Қисқа вақт ичида олий лига дебютанти рақибни қийин вазиятга тушириб қўйди. Усмонов сал бўлмаса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо Ҳамза Каримов тўпни қайтаришга эришди.

54. Жалил Кимсановнинг кучли зарбаси Рой Рокка тегиб қайтди.

53. Тўп назоратини қўқонликлар томонида. Меҳмонлар бир-бирга пас оширган холда, қулай вазиятни пойламоқда.

50. Гадоев бугун анча фаол! Шохруҳ жамоадоши Абдураҳимов пас ўйнади. Аммо Баҳром сўнгги паллада аниқ харакат қила олмади.

48. Дониёр Усмонов тўпни эгаллаб олиб мезбонлар жарима майдони сари юриш қилди. Унга Ҳамза Каримов қаршилик кўрсатди. Усмоновнинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

47. Абдураҳимовнинг таҳминан 25 метрлардан йўллаган зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи таймга старт берилди.

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.


Биринчи тайм тугади. ТАНАФФУС!

45. Валентин Коваленко биринчи бўлимга қўшимча равишда вақт қўшиб беришни лозим топмади.

45. ЗАРБАААА! Бу сафар Мақсуд Каримов деярли 1 метрдан дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Аниқроғи Бакланов бу сафар ҳам махорат кўрсатди.

42. Яна Шерзод Аъзамов ўнг қанотдан олдинга ўтди. Унинг меҳмонлар жарима майдони ичига оширган тўпига биринчи бўлиб Бакланов эга чиқди.

41. Гадоев ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди. Шомуродов эса ўзидан ҳам қулай турган шериги Абдураҳимовни тўп билан таъминлади. Баҳромнинг кучли зарбаси Илья Ильинга тегиб қайтди. Зарба кучли эди!

40. Бугунги ўйинни битта номинал ҳужумчи билан бошлаган "Қўқон-1912" асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратаётгандек.

37. ОГОҲЛАНТИРИШ! Меҳмонлар қарши ҳужум уюштирди. Ғаниев тўп билан олдинга ташланаётганида уни Баҳром Абдураҳимов қўли билан ушлаб қолди.

35. "Насаф"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Шерзод Аъзамов бугун анча фаол!

34. Мезбонлар ҳужумни кучайтирмоқда.

32. Аъзамов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига узатди. Аммо Рой Рок унга вақтида етиб кела олмади.

29. ГООООЛЛ! Шохрух Гадоев! Чап қанотдан узатилган тўпни аниқ зарбаси билан меҳмонлар дарвозасига жойлаб қўйди. ПАС: Ҳамза Каримов!

28. ЗАРБААААА!!! Илҳом Юнусовнинг  2 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Жалил Кимсанов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

25. "Насаф" футболчилари хакам хуштагини кутиб ўтирмади ва тўпни ўйинга киритиб, Гадоевни олдинга бошлади. Аммо тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

25. Иззат Ғаниев рақиби Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

23. Абдураҳимов-Гадоев-Шомуродов комбинациясини хавфли кўриниш олди. Аммо якуний зарбага келганда, аниқлик етишмади.

21. Тўхтабоев жарима майдони томон кириб бораётган жамоадоши Рўзиевга тўпни узатди. Аммо мезбонлар тўпни қайтариб, хавфним бартараф этди.

20. Дониёр Усмонов марказда тўпни қабул қилиб олдинга ташланди. Аммо у Ҳамза Каримовдан ўтиб кета олмади. 


19. Гадоев катта тезликда чап қанотдан олдинга интилди. Унинг жарима майдони ичида турган Каблашга узатган тўпи анчагина юқори кетди.


17. Энди кураш марказга кўчди.

16. ЗАРБААА! Яна Андрей Баклановга тасанноо! Коблашнинг бош билан йўллаган зарбасини "Қўқон-1912" посбони аранг қайтаришга эришди.


15. Эркин Бойдуллаевнинг чамаси 20 метрлардан берган зарбасини Хасанбой Эргашев қайтарди.

13. Сардор Эминов яна бир бор жарима зарбасини амалга оширди. Унинг жарима майдони ичига узатган тўпидан сўнг, Ориф Мамажонов ўйиндан ташқари холатда деб топилди.

12. Эминов жамоадоши Рўзиев билан комбинация ўйнади.  Аммо бу кўнгилдагидек чиқмади ва "Насаф" футболчилари хавфни бартараф этиб юборди.


11. Бакланов тўпни олдинга узатди. Тўхтабоев билан тўп учун курашда мезбонлар вакили қўпол харакат қилди. Жарима зарбаси!

10. Энди меҳмонлар ҳужумга ўтди. Азиз Тўхтабоев марказдан олдинга юриш қилди тўпни Дониёр Усмоновга оширди. Аммо "Насаф" ҳимоячиси тўпни қайтариб юборди.


8. ХАВФЛИИИ ҲУЖУМ! Каблашни жамоадошлари олдинга бошлаб тўпни унга узатди. Олександр дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб дарвоза томон зарба йўллади. Аммо Бакланов аниқ харакат билан тўпни ушлаб олди.

6. Хавфли вазииияяят! Аъзамов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига оширди. Аммо Гадоев бу тўпга сакраб ета олмади.

5. Тўп назорати ҳозирча "Насаф" футболчиларида.

4. Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил этмоқчи бўлди. Лекин Шерзод Аъзамовнинг йўлига Сардор Эминов ғов бўлди.


2. Бугун "Насаф"нинг етакчиси Артур Геворкян бошланғич таркибга киритилмаган. Унинг ўрнида Коблаш харакат қилмоқда.


1. ОГОҲЛАНТИРИШ! Қувондиқ Рўзиев рақиби Баҳром Абдураҳимовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.


1. Тўпни "Қўқон-1912" футболчилари ўйинга киритиб берди. 


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!

Мезбонлар бугун кўк рангли, мезбонлар эса оқ рангли либосда харакат қилади.

ДИҚҚАТ! Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда.


Ўзаро 10 учрашувнинг 6тасида "Аждарлар" ғалаба қозонган. Қолган тўрт баҳсда қўқонликлар муваффақият қозонган.


Ушбу жамоаларнинг шу кунгача ўтказган ўзаро ўйинларига назар ташласак, бу борада "Насаф"нинг устунлигини кўриш мумкин.

Соат 17:57! Дарвоқе, Қўқондан ҳам бир гуруҳ ашаддий ишқибозлар севимли жамоасини қўллаб қувватлаш мақсадида Қарши шаҳрига етиб келган.


Соат 17:55! Мухлисларнинг стадионга ташрифи давом этмоқда. 



Соат 17:45! Стадион сухандони Хусан Темиров айни дамда жамоаларнинг таркибини ўқиб эшиттирмоқда.



Ҳар икки жамоа футболчилари ўйинолди машкларини бажариб, кийиниш хонасига йўл олди.



Яна бир неча дақиқалардан сўнг учрашув старт олади. 


Диққат қилинг! Қарши шаҳридаги "Марказий" стадиондан репортажимизни бошлаймиз. 


Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика