“Насаф” – “Олмалиқ” ёшлар учрашуви олдидан...
07 aug 2015 10:15
News
“Насаф” – “Олмалиқ” ёшлар учрашуви олдидан...
16-турдан кейин икки жамоа Ёшлар лигаси турнир жадвалида ёнма-ён жойлашиган эди. Кеча “Қизилқум” ёшлари сафарда “Бунёдкор” устидан ғалабага эришиб, бешинчи поғонага кўтарилиб олишди.
Аъзам Шерғозиев мураббийлигидаги “Олмалиқ” ёшлари 16-турдан сўнг 28 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 4-поғонасида бораётган бўлса, Раҳматилла Муҳаммедраҳимов бошчилигидаги ёшлар жамоамиз эса 25 очко билан жадвалнинг 6-поғонасини банд этишган.
Мазкур жамоаларнинг 1-даврада “Олмалиқ”да ўтказилган баҳсида томонлар муроса йўлини танлашган – 1:1.
Ушбу учрашувда “Насаф” ёшлари таркибида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан чақирув олган уч нафар футболчимиз – Азиз Ғаниев, Бобур Абдуҳолиқов ва Шароф Муҳиддинов мазкур ўйинда жамоасига ёрдам бера олишмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Олмалиқ”- “Насаф” ёшлар жамоалари ўйини бугун 7 августь куни соат 18:00 да “Меҳнатчи” (аввалги “Спутник”) стадионида бошланади.
Similar news
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Comments