Latest news

15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  0 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  2 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  4 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  2 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  14 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  9

"Насаф" ўйин олди машғулотларини ўтказди, барча ўйинга тайёр News

"Насаф" ўйин олди машғулотларини ўтказди, барча ўйинга тайёр

Бугун маҳаллий вақт билан соат 11:00да Рўзиқул Бердиев ўз одатига биноан ўйин олди машғулотларини ўтказди.
"Насаф" бош мураббийи, ўйин олди машғулотларни бир кун аввал тушга қадар ўтказишга одат қилган. Балки бу билан мураббий, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини такомиллаштиришни ҳаракат қилган.

Машғулотларда барча бирдек ҳаракат қилди. Анчадан бери кўрмай қолганимиз, Кенжа Тўраев ҳам сафда. Дарвозабонлар билан одатга кўра Иванков ишлади. У бир йўла тўрт нафар шогирдини ўйинга тайёрлади. Айни пайтда "Насаф"да тенг кучга эга икки посбон бўлсада, эртанги ўйинда Элдор Суюновни дарвозада туришини башорат қилиш қийин эмас.

Эртанги ўйин "Насаф" тарихига жиддий ўзгартириш киритиши мумкин. Иккинчи таркиби билан Қаршига келаётган "Ал Аҳли"ни мағлубиятга учратса, қаршиликлар ўз тарихларида илк маротаба ОЧЛнинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритадилар. Бу босқичда жамоа "Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиби бўлган "Ал Айн"га қарши баҳс олиб боради. Бунинг учун "Насаф"га омад тилаймиз!

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика