Latest news

09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  4 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  2 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  6 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11

"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз! News

"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” жамоасининг моҳир футболчиларидан саналган Одилжон Ҳамробековнинг таваллуд айёми куни. Одилжон бугун 22 ёшни қарши олди.

“Насаф” футбол мактабидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат клубимиз шаънини ҳимоя қилаяпти, балки терма жамоамиз сафида ҳам тўп тепиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқда. Хабарингиз бор, яқинда у U-23 терма жамоамиз сафида чемпионликни қўлга киритди ва бу чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.

Бугун Одилжон ўз туғилган кунини Ватанидан олисда нишонламоқда. Шунингдек бугун у яна бир маъсулиятли ўйинда майдонга ҳам тушади. Умид қиламизки, жамоадошлари бугун унга “ҒАЛАБА” совғасини тақдим этишади.

Клубимиз раҳбарияти номидан, мураббийлар ва футболчиларимиз, ҳамда клубимиз жамоаси номидан, шунингдек минг-минглаб футбол ишқибозлари номидан, Одилжонни туғилган куни билан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Ишонамизки, бу футболчимиз ҳали кўп йиллар, ўз ўйини билан ўзбек футбол ишқибозларини хурсанд қилади.

Одилжон, туғилган кун муборак бўлсин!

"Насаф" ПФК жамоаси

 

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика