Latest news

17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  19 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1

"Насаф" ОЧЛдаги янги қиёфасини яратадими? News

"Насаф" ОЧЛдаги янги қиёфасини яратадими?

Tags :  НасафОЧЛ
Қаршида ҳақиқий баҳорий ҳаво ҳукм сурмоқда.

Кўпчилик қаршилик мухлислар бугун футбол афсонаси Хавини майдонда кўришни исташгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо дунё футболи юлдузи жароҳати сабаб бугун "Насаф"га қарши ўйинда "Ал Садд"га кўмаклаша олмайди. Лекин Хавининг келмаслиги қаршилик мухлисларни жуда ранжитди деб бўлмайди. Бу аввало "Ал Садд" учун жиддий йўқотиш. Чунки Хавидек ижрочиси бор жамоа исталган дақиқада биргина ҳаракат ёки майдондаги қарори билан ўйин тақдирини ҳал этиб қўйиши мумкин. Демак бугун қатарликларнинг ўйин темпини бошқарадиган етакчи футболчиси йўқ. Шунга қарамасдан "Ал Садд" барибир жиддий рақиб. Ҳозирги "Насаф" учун ОЧЛда ўткинчи ёки нисбатан осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Захираси нисбатан анча тор ва футболчилар танловида муаммоларга дуч келаётган "аждарлар"га ҳеч бир ўйинда осон бўлмайди.

Кечаги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев айтганидек, бугунги баҳсда жамоа ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда бир маромда бехато ўйин кўрсатиши лозим. Ҳужумни кучайтириб, ҳимояни эҳтиёт қилиш зарур бўлган баҳсларда эса энг катта юк ярим ҳимоя чизиғи зиммасига тушади. Чунки айнан шу чизиқ вакиллари ҳимоя ва ҳужумни боғловчилари ҳисобланишади. "Насаф"да ўйин темпини назорат қилувчи асосий фигура бу шубҳасиз Одил Ҳамробеков. Ҳужумларни ривожлантириш, асосан диспетчерлик вазифасини адо этишда эса Ғаниевнинг бўйнида катта масъулият турибди. Агарда бугунги баҳсда шу иккала футболчи ўзларидан талаб этилган ўйинни намойиш этиб беришса, унда биз майдонда аввало мухлислар истаган, мураббий хоҳлаган "Насаф"ни кўрамиз.

Муҳими, айнан шу иккала фигура хотиржам, ортиқча босимсиз эркин ўйнаши талаб этилади. Замонавий футболда жамоанинг марказдаги ижрочиларга кўп нарса боғлиқ. Қачонки жамоанинг майдон маркази ишончли ва қатъият билан ўйнаса, унда ҳимоя ҳам ўзини ишончли тутади. Ҳужумда эса табиийки вазиятлар бўлади.

"Ал Садд"нинг энг хавфли фигураси бу Хави эмас, балки жазоирлик ўткир ҳужумчи Бағдод Баунеджах саналади. Хави бу жуда қўрқинчли ном. Бағдод Баунеджах эса рақибларни кўпроқ жазолаётган "Ал Садд"нинг хавфли "қуроли". Ушбу футболчи охирги учрашувларни камида 2тадан гол урган ҳолда тарк этмоқда. Унинг бу муваффақиятли сериясига бугун Қаршида барҳам бериш зарур. Игорь Голбан персонал тарзда бугун ушбу голеадор ҳужумчини ушлаши талаб этилади.

Бердиев бугунги ўйинда одатий тактик схемасидан воз кечмаса керак. "Нефтчи"га қарши ўйинда жароҳати туфайли иштирок этолмаган Черан кеча илк бор умумий гуруҳ машғулотларига қатнашди. Агарда Черан бугун ўзини яхши ҳис этса, унда сербиялик ҳужумчини асосий таркибда кўрамиз. Акс ҳолда Бердиевнинг режалари буткул ўзгариб кетади. Ҳозирги "Насаф"нинг ҳужумдаги ўйини асосан Черан орқали қурилиши ва таркибдаги танлов деярли йўқлигини инобатга олсак, Черансиз ўйнаш бу даҳшатнинг ўзгинаси. Лекин кечаги машғулотлардан келиб чиқсак, Черан бугунги ўйинга шай.


"Ал Садд" билан "Насаф" ўртасидаги энг катта иккита фарқ - ижрочилар ва танлов.

"Ал Садд" сафида юқори малакали ижрочилар етарли. Таркиб борасида ҳам танлов бисёр. Бежизга кеча рақиб жамоа бош мураббийи Жезуалду Феррейра Хави йўқ бўлишига қарамасдан эртага энг кучли 11таликни бошланғич таркибда кўрасизлар деб ишонч билан айтмади. Хавидек футболчининг йўқлиги ҳам "Ал Садд"ни ҳавотирлантирмайди.

"Насаф"да эса буткул бошқача вазият. Биргина футболчининг йўқлиги бутун ўйин режаси ва стратегияни ўзгартириб юборади. Агарда у асосий таркиб футболчиси бўлса, унда кўраверинг томошани. "Насаф"да захирадан ўйинни кучайтирадиган салоҳиятга эга футболчи йўқ. Ҳозирча захирада истеъдодлар жамланмаси йиғилган. Омад қуши қўнса, унда ўша истеъдодлар балки шундай катта ўйинларда очилиб кетишади. Айнан шу нарса ўша захирани тўлдириб ўз вақтини интиқлик билан кутаётган ёшларга катта мотивация бўлиши лозим.

Лекин бу жиҳатлар бугунги баҳсда "Ал Садд"ни яққол фаворит қиёфасига киритиб қўймайди. "Насаф"нинг устунлик жиҳати ҳам йўқ эмас. Биринчи навбатда ўз уйида ўйнайди ва мухлислар яратадиган ажойиб муҳит. Арабларни стадиондаги даҳшатли муҳит таъсирига тушириб қўйиш мумкин. "Насаф" ўйин картинаси чиройлироқ йўлга қўйилган. Агарда жамоа бугунги баҳсда руҳан тетик ҳолда тайёр бўлиб, хотиржам тарзда ўз ўйин суратини чиройли чизиб турса, унда рақиб тўпсиз ўйнашдан зерикади, чарчайди. Биласиз, араблар тўпсиз футбол ўйнашни хуш кўришмайди. Айнан шу ўйин орқали уларни издан чиқариш мумкин. "Насаф" эса тўп билан ўйнашни биладиган жамоа. Муҳими - хотиржамлик.

Бу ўйин "Насаф"га кўп нарса бериши мумкин. Ғалаба "Насаф"нинг гуруҳдаги имкониятларини кескин оширади ва янгитдан қурилаётган жамоага юқори ишонч бағишлайди. "Насаф" бугунги ғалаба орқали ОЧЛдаги ўзининг янги қиёфасини кашф этиши мумкин. Мағлубият эса "Насаф"нинг гуруҳдан чиқиш эшикларини қаттиқроқ ёпиб қўйиши мумкин.

Кечаги матбуот анжуманида ташриф буюрган "Насаф" ҳужумчисининг бир гапи менга жуда ёқди. Абдихолиқов қатъият билан "Насаф" "Ал Садд"дан қўрқмайди. Уларни ҳурмат қиламиз, аммо ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз деб баралла айта олди. Шу нарсани айтиш учун Бобир ўзида журъат топди. Менимча, айнан шундай ишонч ва журъат бугунги учрашувдаги бўлажак муваффақиятнинг калити бўлиши мумкин. Энди шу нарсани амалда, яъни майдондаги ўйинда кўрсатиш, исботлаш лозим.


"Насаф" "Ал Садд"дан қўрқмаслиги учун яна бир факт: Бу жамоа Ўзбекистонга ташрифлари чоғида 2 бор "Нефтчи"га, 1 марта "Локомотив"га уятли ҳисобда мағлуб бўлган. "Пахтакор" билан эса Тошкентда дуранг ўйнаган. Яъни, "Ал Садд" ҳали Ўзбекистондан чўнтагига 3 очко солиб чиқиб кетолмаган. Бу жамоа ўз уйида кучли ўйнайди. Сафарда эса барча араб жамоалари каби довдираб қолади. Кейинчалик ўша айтган ўйинларимнинг жавоб баҳсларида ютган. Аммо факт шуки, Ўзбекистондаги учрашувларда "Ал Садд" ғалаба қозонмаган. Бу нимани англатади, бу жамоани ҳали айтиб ўтган жиҳатлар билан довдиратиб қўйиш мумкин. Шунчаки эътиборли, хотиржам ва эркин футбол ўйнамоқ лозим.

"Насаф" футболчилари, босим ҳақида унутинг! Ҳаяжон бўлсин, натижа ва "Насаф" либосида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилаётганларингиз масъулиятини ҳис этаётганингизни ҳаяжони бўлсин! Майдонда эса ҳаяжонланиш ярамайди. Майдонда ким хўжайин эканини кўрсатиш лозим.

Ҳимоядаги ишонч, ярим ҳимоядаги хотиржамлик ва ҳужумдаги совуққонлик ғалабага элтувчи йўл.

Author :
Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика