"Насаф"нинг Туркиядаги рақиблари номи маълум
06 feb 2020 11:05
News
"Насаф"нинг Туркиядаги рақиблари номи маълум
Аввал хабар қилинганидек, «Насаф» футболчилари 5 февралдан 19 февралга қадар янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув йиғин машғулотларини ўтказади.
Рўзиқул Бердиев шогирдлари йиғин давомида асосий эътиборни назорат учрашувларига қаратишади. Ўқув-машғулотлар йиғини доирасида олтита назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирча улардан бешта рақибнинг номлари маълум. Олтинчи жамоа билан эса музокара олиб борилмоқда. "Насаф"нинг рақиблари Украина, Македония, Қирғизистон ва Беларусь давлатлари жамоалари бўлади.
«Насаф» футболчиларининг Анталиядаги назорат учрашувлари жадвали:
7 февраль – “Колос” (Украина)
10 февраль – “Ворскла” (Украина)
11 февраль – “Брегалница ” (Македония)
14 февраль – “Дордой” (Қирғизистон)
17 февраль – “Торпедо Белаз” (Белоруссия)
Link :
Source : fcnasaf.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments