Latest news

07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  32 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  1 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  108 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19

"Насаф" нега чемпион бўла олмайди? News

"Насаф" нега чемпион бўла олмайди?

Қаршининг "Насаф" клуби кеча Осиё чемпионлар лигаси 5-тур доирасида Эроннинг "Персеполис" клуби билан ўз майдонида 0:0 ўйнади.

Аввало ўйин учун "Насаф" футболчиларига раҳмат айтамиз. Майдон эгалари кеча қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Аммо "Персеполис"нинг зич ҳимоясини ёритиб ўтиш имкони бўлмади. Ўйин томонлама "Насаф" қувноқроқ кўрингани билан рақиб ўзининг соввуққонлиги туфайли гол уриш имконини бермади. 

Кечаги дурангдан кейин "Насаф"нинг бу сафар ҳам гуруҳдан чиқа олмаслиги ойдинлашди. ОЧЛ гуруҳ баҳсларида тўртинчи бор иштирок этаётган "Насаф" аввалги учтасида бўлгани каби яна гуруҳдаёқ ўз иштирокини тўхтатадиган бўлди. Охирги учрашув қандай ҳисобда якун топмасин, "Насаф" барибир учинчи ўринда қолади.

Маълумот учун, "Насаф" 2012 йил ўз гуруҳида тўртинчи, 2015 йил учинчи ва 2016 йилда ҳам тўртинчи ўрин билан кифояланганди. Афсуски, бу йилги тўртинчи иштирок ҳам қониқарсиз якунланди. Албатта, ОЧЛда ўйнаш осон эмас, гуруҳдан чиқиш учун кўпроқ гол уриш керак бўлади. "Насаф" бешта ўйинда атиги ккита гол уриб, ўз дарвозасидан 7та тўп ўтказиб юборди. Бундай кўрсаткич билан плей-оффга умид қилиб бўлмайди. 

"Насаф"нинг таркиби ёшми?

Кўпчилик "Насаф"нинг ҳозирги таркиби ёш, бу болалар ўйнаб кетиши учун вақт керак дейди. Албатта, таркибда ёшлар кўп. Лекин ҳаммани ёш деб қараб ўтираверсак, улар катта бўлгач халқаро майдонда ниманидир ютиб беришига ишонса бўладими? Кечаги ўйинни олайлик, "Насаф"нинг бошланғич таркибини ҳисоблаб чиққанимизда футболчиларнинг ўртача ёши 24,45 чиқди. Буни ёш дейсизми ёки футбол ўйнаш учун нормалми, бу энди ҳар кимнинг ўзига ҳавола. 

"Персеполис"нинг ўртача ёши 27,18 экан. Фарқи шуки, Эронда чемпионат охирлаб боряпти ва "Персеполис" чемпион бўлишга жуда яқин. Бизда эса Суперлига энди бошланди ва "Насаф"нинг охирги турда "Металлург" билан кўрсатган ўйинини ёдга оладиган бўлсак, жамоага чемпионлик учун ҳали бордек кўзга ташланади. 

Қосимов ва Бердиевнинг фарқи

"Насаф" сафарда умуман ўзини кўрсата олмаяпти. Тўғри, олдинда охирги тур бор ва БААда "Ал Васл" билан нима бўлишини билмаймиз. Лекин Эронда ва Қатарда "Насаф" кўрсатган ўйин ОЧЛ савиясида эмасди. Шу боис ҳам йирик ҳисоблар кузатилди. "Насаф" ўз уйида "Ал Васл" билан "Ал Садд"ни мағлуб эта олди. Мана шу ўйинлардан олдин "Насаф"да ўзига ишонч юқори бўлди. 

Ҳатто "Ал Садд" Қаршига келганида ҳам Рўзиқул Бердиев ортга йўл йўқ, "Ал Садд"ни ютишимиз керак деб ишонч билан гапирди. Лекин кечаги ўйиндан олдин мураббийнинг фикрларини ўқир эканмиз, қандайдир хавотир бордек сезилди. Бердиев бу сафар ишонч билан ютамиз демади, балки "Персеполис"нинг кучли томонларини гапириб ўтди.

Албатта, Бердиев ҳам қўлидан келганча жамоани кучайтиришга ҳаракат қиляпти. Лекин нимагадир у кишининг гапларида ғолиблик руҳи сезилмайди. Бу эса табиийки футболчиларга ҳам таъсир қилади. Чунки бугунги кунда матбуотни ҳамма ўқияпти. Эсингизда бўлса, ўтган йил Миржалол Қосимов "Бунёдкор"ни қабул қилиб олганида жамоа пастки ўринда юрарди. Таркибда ёшлар кўп эди. Шунга қарамай Қосимов нима деди? Ҳадеб футболчиларни ёш деяверманглар, орасида уйланишга тайёр турганлари нечта, ютқазсак бу баҳона бўлмаслиги керак деганди.

"Бунёдкор" то бир чизиққа тушиб олгунча биз таркибни ёш деявердик, Қосимов эса бу гапни инкор қилишдан чарчамади. У мураббий сифатида биз ҳали ёшмиз деб ўтирмасдан ишлаш кераклигини футболчиларнинг миясига қуйишга ҳаракат қилди. Бердиевда эса тактика айёрона. Ўйинчилар ёш, тажриба кам деявериб нафақат ҳаммани, балки футболчиларни ҳам шунга ўргатиб қўйгандек. Ишонмасангиз, "Насаф" ўйинчиларидан сўранг, қани кимдир биз шу йил Суперлигани ютамиз деб ишонч билан айта олармикан. 

Балки бунинг учун Бердиевни танқид қилиш керак эмасдир. Чунки раҳбарият томонидан жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилмагани бот-бот айтиб келинмоқда. Буни футболчилар ҳам яхши билади. Ва энг қизиғи, "Насаф" ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса бу нормал ҳолатдек қабул қилинади. Чунки жамоанинг салоҳияти бундан ортиғига етмаяпти. Бердиев айтганидек, ҳозирги таркиб бундан ортиғига қодир эмас. Буни ҳамма борича қабул қилишга ўрганиб бўлди. Шу боис ҳам "Насаф"ни танқид қилишдан йироқмиз. Агар бу жамоа ўрнида "Пахтакор" ё "Бунёдкор" бўлганида борми...

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика