Latest news

07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0 02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  2 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  9 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  8 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  10 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  5 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  7 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  19 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  8

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан News

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан

"Насаф" бугун Олий лиганинг 23-тур доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши саф тортади.


"Навбаҳор" жамоаси Қаршига яхши мақсадлар ила ташриф буюргани аниқ. Бироқ уларнинг мақсадлари жамоамизнинг режаларини бузиб қўймайди. "Насаф" ўз мухлислари қаршисида "Навбаҳор" қаршилигини енгишга ҳаракат қилади. "Аждарлар" ҳисобида ҳозирда 48 очко мавжуд ва жамоамиз турнир жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди. "Навбаҳор" эса Қарши сафаригача 22 ўйинда майдонга тушиб, 25 очко эгасига айланишган ва мусобақа жадвалида 11-поғонада боришмоқда.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида қуйида хабар бериб ўтгандик.

Барчага маълумки, "Насаф" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ҳар қандай мусобақадаги ўйин қизғин ва кескин курашларга бой тарзда кечади. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс принципиал аҳамиятга эга. Азалий рақиблар тўқнашуви жамоаларнинг турнир жадвалидаги мавқеидан қатъий назар, мухлисларга шиддаткор футболни тақдим этиб бериши ҳеч кимга сир эмас.  


Йўқотишлар

Бу ўйинда меҳмонлар ўзларининг олти нафар футболчилари хизматидан фойдалана олишмайди. Алишер Саматов, Санъат Шихов, Дилшод Жабборов ва Шаҳбоз Эркиновнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис ўйинни қўйиб юборишади. Шунингдек, "лочинлар" ҳимоячиси Қаҳрамон Маҳаммаджонов қўлини синдириб олганлиги боис учрашувда қатнаша олмаса, ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов ҳам бетоблиги туфайли бу баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

"Насаф" таркибида ҳам баъзи йўқотишлар мавжуд. Жамоамизнинг универсал футболчиси Фарруҳ Сайфиевнинг огоҳлантиришлари сони тўрттага этгани боис бу ўйинда "аждарлар"га кўмаклаша олмайди. Жамоа марказий ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳам жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Ўтган турда "Локомотив" билан бўлган беллашувда жароҳати безовта қилиб алмаштирилган Азамат Алланиязовнинг аҳволи яхши ва "аждарлар"нинг иккинчи даврадаги энг яхши "снайпери" "лочинлар" билан бўладиган баҳсда майдонга тушиши мумкин.


Ўтган турдаги омадсизлик

Ўтган тур ҳар иккала жамоа учун омадсиз бўлди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"га, жамоамиз эса сафарда "Локомотив"га кичик ҳисобда мағлуб бўлишди.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоамиз бу сафар ўз мухлисларини хушнуд этади деган умиддамиз.

Чемпионат ўзининг ҳал қилувчи, қизғин палласига кирди. Энди ҳар бир очко муҳим аҳамият касб этади.

"Насаф" буёғига юқори мақсадлар сари олға интилишда давом этади.


Тарихий голни ким уради?

Жамоамизнинг ҳозирги кунгача Олий лигадаги киритган голлари сони 999тага етган. Юбилей, 1000-голни катта эҳтимол билан "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинида кўришимиз мумкин бўлади. Жамоамизнинг юбилей голини ким уради деган савол кўпчиликни қизиқтираётган бўлса ажаб эмас. Мухлисларимизни эса тарихий воқеани ўз кўзлари билан кўришлари учун бугун бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига чорлаб қоламиз.

Ўйин соат 18:30да, Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда бошланади.

"Насаф" жамоаси ҳар доим ўз суюкли мухлисларининг қўллаб-қувватлашларини қадрлайди ва уларнинг кўмагини юқори баҳолайди.

Стадионда ажойиб муҳит яратилса, футболчиларимиз ҳам шунга монанд чиройли ва шиддатли футболни намойиш этиб беришади.

Барча мухлисларни стадионда кутамиз!

ОЛҒА, "НАСАФ"!

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика