Latest news

11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  1 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  7 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  13 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3

“Насаф” мухлисларини рўйхатга олиш бошланди News

“Насаф” мухлисларини рўйхатга олиш бошланди

Мамлакатимизда янги футбол мавсумининг бошланишига ҳам борган сари саноқли кунлар қолмоқда.
Шу кунларда барча футбол клубларида янги мавсумга жадал тайёргарлик кўрилмоқда. Шунингдек мухлислар клублари ҳам ўзларининг тадбирларини амалга оширишга киришишди.

“Насаф” мухлислар клуби ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди ва ўз аъзоларини қайта рўйхатга олишга қарор қилди. Мухлислар клубининг бир гуруҳ фаол аъзолари томонидан қатор тадбирлар ишлаб чиқилган, бу тадбирларни ва режаларни мавсум олдидан умумий йиғилиш ўтказишиб, клуб аъзолари билан биргаликда тасдиқлаб ҳам олишмоқчи.

Демак, “Насаф” мухлислар клубига аъзо бўлишни истаган мухлисларни “Насаф” ПФКнинг “Марказий” стадиони қошидаги мухлислар клуби қароргоҳига келишларини таклиф этамиз. Аъзо бўлишни ҳоҳлаган мухлислар ўзи билан бирга паспортининг ксеронухасини, 2 дона 3Х4 фотосурат ҳамда ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишлари керак. Шахсий маълумотлар бланкаси мухлислар клуби томонидан тақдим этилади.

Қарши шаҳридан ўзоқроқда яшовчи мухлислар сайтимизнинг амалдаги электрон почта манзили info@voha.uz га талаб қилинган ҳужжатларни жўнатиб ҳам аъзо бўлишлари мумкин. Ўзи ҳақидаги маълумотларни сайтимизнинг мана шу линкдаги сўровномани тўлдириб почтамизга жўнатишлари керак. Бундан аввал сайтимиз орқали рўйхатдан ўтганлар бундан мустасно.  

Рўйхатга олиш 10 мартгача давом этади ва 15 март куни бўладиган биринчи учрашув олдидан мухлислар клуби аъзолари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилади. Уммумий йиғилиш ўтказиладиган аниқ кунни, вақтини ва жой манзилини сайтимиз орқали аввалдан эълон қиламиз.

Маълумотлар учун телефон: +998 91 462 21 99 (Ўзоқов Уктам) ва +998 95 505 11 17 (Сафаров Зиёдулло).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика