Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

"Насаф" мураббийи "Манчестер Сити"даги ҳамкасби билан Польшада бирга ишлайди ФОТО News

"Насаф" мураббийи "Манчестер Сити"даги ҳамкасби билан Польшада бирга ишлайди ФОТО

"Насаф"нинг дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков Польшага расмий таклиф билан жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Польшанинг Барвице шаҳрида ёш дарвозабонлар учун ўтказилаётган ўқув-йиғин семинарида Денис Иванков мураббий-йўриқчи (инструктор) сифатида иштирок этмоқда. "Насаф" мураббийи Иванков билан биргаликда у ерда Англиянинг "Болтон" ва "Манчестер Сити" жамоаси дарвозабонлар мураббийи ва польшалик мураббийлар йўриқчи сифатида қатнашишмоқда.

Денис Иванков у ерда юқорида тилга олинган ҳамкасблари билан ўзларининг машғулот дастурларидан намуна кўрсатишмоқда.

Европа, Россия, Украина, Беларус ва АҚШдан ташриф буюрган юзга яқин ёш дарвозабонларни Денис Иванков ўзининг махсус машғулот дастури бўйича шуғуллантирмоқда ва дарвозабонлар мураббийларига маҳорат дарсини (мастер-класс) ўтамоқда. Ушбу ўқув-йиғини 1 ҳафта давом этади.

Польшанинг Барвице шаҳридаги "GOALKEEPER" номли дарвозабонлар мактаби европада дарвозабонларни тайёрлайдиган энг яхши академия ҳисобланади. "Насаф"да фаолият юритаётган Денис Иванковни эса ушбу академия раҳбари Сергей Шиповскийни шахсан ўзи таклиф этган.

Қайд этиш керакки, Денис Иванков аввалига "Машъал" ва 2013 йилдан бошлаб "Насаф"да фаолият юритиб келмоқда. Ушбу давр мобайниа Иванков бир қатор терма жамоага номзод киперларни тарбиялашга муваффақ бўлди.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" дарвозабони саналган Элдорбек Суюнов, "Машъал"да порлаган, "Насаф"да ўйнаётган Санжар Қувватов, "Қўқон-1912" дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлаётган Ўткир Юсупов ҳам айнан Денис Иванков кашф этиб берган иқтидорли дарвозабонлар ҳисобланади.

Шунингдек, ҳозирда Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларига номзод бўлган "Насаф"нинг иқтидорли ёш посбони Умид Эргашев ҳам Денис Иванковнинг топилмаси саналади. Юқоридаги барча дарвозабонлар терма жамоа дарвозабонлари ва номзод киперлар саналишади.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика