Latest news

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  0 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  2 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

"Насаф" мураббийи ишдан кетди News

"Насаф" мураббийи ишдан кетди

Қаршининг "Насаф" клуби дарвозабонлар мураббийи Михаил Наумов клубдан кетди.

Собиқ посбон, бугунги кунда дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келаётган Михаил Наумов Суперлиганинг 9-тури доирасида Қўқонда ўтган "Қўқон-1912"га қарши баҳс қайдномасидан ўрин олгани йўқ. 



Унинг нима учун ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Наумов бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан келишмовчилик туфайли клубдан кетган.

"Қўқон-1912" билан ўйин вақтида дарвозабонлар мураббийисиз қолган "Насаф" мураббийлари биринчи голда хатога йўл қўйган Машҳуржон Муҳаммаджонов ўрнига Абдувоҳид Неъматовни туширишди. Неъматов майдонга тушгач Муҳаммаджоновдан кам бўлмаган хато қилди ва қўқонликлар иккинчи голни уришди. "Насаф" клуби дарвозабонлари 2020 йилги Coca Cola Суперлигасида 9та турда 9 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди. "Аждалар" кам гол ўтказиб юбориш бўйича чемпионатда тўртинчи ўринда боришмоқда.


Маълумот учун, "Насаф" клуби расмий сайти шу йилнинг 1 январь санасида Михаил Наумовни туғилган куни билан табриклаган. Бироқ сайтдаги мураббийлар бўлимида Наумов ҳақидаги барча маълумотлар олиб ташланган.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика