Latest news

08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  2 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  9 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  2 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  12 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6

"Насаф" муҳим баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) News

"Насаф" муҳим баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Эртага Қаршида Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган марказий ўйини "Насаф" - "Локомотив" жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтади.
Ушбу баҳс ҳар иккала жамоалар учун муҳим саналади. Рўзиқул Бердиев жамоаси учун бу ўйин чемпионлик пойгасидаги ҳал қилувчи учрашув десак муболаға бўлмайди. Агарда "аждарлар" ғалаба қозонгудек бўлишса, унда "Насаф" чемпионлик баҳсида кураш олиб бориш имкониятини сақлаб қолади. Аксинча бўладиган бўлса, вазият янада чигаллашади ва чемпионликка асосий даъвогар бўлиб турган "Локомотив"ни ўзларидан янада узоқлаштириб юборишади.

Турнинг марказий ўйини олдидан "Насаф" клуби қароргоҳида жамоанинг ўйинолди машғулотлар жараёнини кузатдик.

Сизга буни фотомақола тарзида тақдим этамиз.

Шоҳруҳ Гадоев жароҳатидан фориғ бўлган ва катта эҳтимол билан "Локомотив"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин

Артур Геворкян ҳозирда тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда. Турманистонлик футболчи эртага Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол этиб, ўз кўрсаткичини янада яхшилаб олиш нияти борлигини яширмаяпти

Мавсум олдидан "Локомотив" жамоаси жиддий равишда Элдор Суюновга катта қизиқиш билдирган эди. Лекин Суюнов ўз жамоасини алмаштиришни истамаганди. "Насаф" кипери эртага "темирйўлчилар" билан бўладиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда

"Локомотив" ҳимоячиларига катта "муаммо" бўлиши кутилаётган Артур Геворкяннинг кайфияти юқори

Ўтган мавсумда "аждарлар" таркибига келиб қўшилган Лазиз Убайдуллаев ўйинларда "кўринмай" қолганди. Машғулотда ушбу футболчини кўришга муваффақ бўлдик. Айни пайтда "Шўртан" жамоасининг собиқ аъзоси "Насаф"нинг асосий таркибига кириш учун кураш олиб бормоқда

Рўзиқул Бердиев билан муҳим ўйин олдидан суҳбатлашдик. Бу ҳақида эртага "СА"да ўқийсиз

Илҳом Шомуродов биринчи даврадаги ўйинда Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган эди

Фото: Сардор Нуров

Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика