Latest news

09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  0 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  8 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  8 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  3 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  2 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  4 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  18 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  3 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   4 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  4 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  7

"Насаф": Муҳаммадиев, Алланиёзов ва Маматказин кетди, Черан, Голбан ва Красич қолади News

"Насаф": Муҳаммадиев, Алланиёзов ва Маматказин кетди, Черан, Голбан ва Красич қолади

Аввал хабар қилганимиздек, жамоамиз шу кунларда янги мавсум тайёргарликларининг иккинчи босқичини Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида давом эттирмоқда.

Албатта, барча мухлисларни жамоамиз таркибидаги ўзгаришлар диққат марказида бўлиб турибди.
 
Жамоамиз сафида фаолият юритган ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев жамоамизни тарк этган. У энди Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси таркибида фаолиятини давом эттиради. Ўз ўрнида Шуҳрат Муҳаммадиевга клубимиз ва барча мухлисларимиз номидан ютуқларимизга қўшган ҳиссалари учун каттадан-катта ташаккурлар билдириб қоламиз. Ш.Муҳаммадиевнинг кейинги фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз.
 
Шунингдек янги мавсумдан жамоамиз сафида Азамат Алланиёзов, Ильдар Маматказинлар ҳам фаолият юритмайдиган бўлишди. Бу футболчилар энди бошқа клубларда тўп тепади.
 
Қолган барча маҳаллий футболчиларимиз билан янги шартномалар тузилди. Шунингдек янги мавсумдан жамоамизнинг асосий таркибида бир қатор ёш футболчилар ҳам тўп тепишади. Бунга Ислом Кенжабоев, Наврўзжон Изатиллаевларни мисол тариқасида айтиш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда клубимиз қошидаги футбол мактабидан кўплаб иқтидорли ёш  футболчилар етишиб чиқмоқда. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бундай ёш  футболчилар бу йилги футбол мавсумида футбол ишқибозларининг эътирофига сазовор бўлишади.


 
Легионер футболчиларимиз Драган Черан ва Игорь Голбанлар янги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилишадиган бўлишди. Бу футболчилар билан ҳам янги шартномалар имзоланган. Яна бир легионеримиз Огнен Красич билан яқинда  ўзаро  келишувга эришилди. У шу кунларда жамоамиз таркибига келиб қўшилади.
 
Жамоамиз режага кўра, 7 январь куни хорижий йиғинга жўнаб кетади. У ерда икки ҳафта мобайнида янги мавсум тайёргарликларининг учинчи босқичи бўлиб ўтади. Ана шу тайёргарлик жараёнида мураббийларимиз янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказиши мумкин.
 
Мураббийларимиз хорижий йиғин мобайнида 6та ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказишни режалаштиришган. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз. 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика