Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Насаф": "Металлург" билан ўйинга 1 кун қолди News

"Насаф": "Металлург" билан ўйинга 1 кун қолди

"Насаф" жамоаси ўз қароргоҳида "Металлург" билан бўладиган ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда.

 

Кеча жамоамиз аъзолари ўзларининг навбатдаги машғулотларини ўтказишди.

Рўзиқул Бердиев бошчилигида ўтган машғулотларнинг асосий қисмида футболчиларимиз турли хил комбинацион ўйин ташкил этиш, дарвозаларга зарба бериш бобида меҳнат қилишди.

"Металлург" билан ўйинга тобора оз муддат қолмоқда. Футболчиларимиз буни ҳис қилган ҳолда Бекободда бўладиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Ушбу беллашувни жамоамизнинг икки нафар ҳимоячилари Шуҳрат Муҳаммадиев ва Ҳамза Каримов ўтказиб юборишади. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг огоҳлантиришлари сони тўрттага етганлиги сабабли мураббий унинг хизматидан фойдалана олмайди. Ҳамза Каримов эса ҳозирда жароҳатини даволаш билан банд.

Ҳамза Каримов кейинги ҳафта ўрталаридан машғулотларга киришиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 24-тури доирасидаги "Металлург"га қарши ўйин 30 сентябрь куни Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика