"Насаф" матбуот хизмати кечаги ўйиндаги ҳолат бўйича изоҳ берди
13 apr 2019 15:31
News
"Насаф" матбуот хизмати кечаги ўйиндаги ҳолат бўйича изоҳ берди
Мазкур ўйиннинг охирги дақиқаларида "Марказий" стадионга келган мухлислар майдонга турли буюмларни улоқтиришди. Ушбу учрашув онлайн матнли трансляциясини олиб борган Шаҳбоз Беғамов ҳам бу ҳолатни ёзиб ўтган эди.
Бу борада биз "Насаф" клуби матбуот хизмати билан боғландик.
"Кечаги ўйиннинг охирги дақиқаларида бўлиб ўтган воқеадан барчамиз афсусдамиз. Уйдаги ҳар бир ўйинда 20дан ортиқ камера орқали мухлисларни кузатиб борилади. Кечанинг ўзида 4 нафар тартибсизлик қилган мухлис қўлга олинди ва улар билан тушунтириш ишлари ўтказилди.
"Насаф" хавфсизлик хизмати вакиллари тартибсизликда қатнашган қолган шахсларни ҳам топиб уларга нисбатан тегишли чораларни қўллайди.
"Насаф" клуби "Навбаҳор" клуби ва унинг мухлисларидан узр сўрайди ҳамда ПФЛнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилади", - дейди "Насаф" матбуот хизмати.
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди
Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати
Comments