Latest news

15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  0 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  4 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  16 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   50 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  4

“Насаф” машғулотларни давом эттирмоқда News

“Насаф” машғулотларни давом эттирмоқда

15 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган “Насаф” футболчилари айни пайтда ўз қароргоҳлари ва “Марказий” стадионда машғулотларни ўтказишмоқда.
Мавсумлар оралиғида жамоа таркибида ўзгаришлар бўлиши табиий ҳол. Ҳозирча якунланган мавсумда жамоа таркибида тўп тепган барча футболчилар “Насаф” билан янги мавсумга ҳозирлик кўришмоқда. Куни кеча жамоа сардори Артур Геворкян клуб машғулотларига келиб қўшилган бўлса, яқинда Москвада жарроҳлик амалиётини ўтаб қайтган ҳужумчилар Кенжа Тўраев ва Азамат Алланиязов жароҳатларини тиклаш билан банд. Шунингдек, жамоа таркибига ўринбосарлар жамоасидан Дилшод Хушбаков, Азиз Ғаниев ва Нажмиддин Нормуродов сингари футболчилар иштирок этишмоқда.

Янги йилга қадар “Насаф” машғулотлари Қарши шаҳрида давом эттирилади ва вилоятимиз жамоаларидан бири билан назорат учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган. 26 декабрь куни “Насаф” футболчиларига Ўзбекистон чемпионати бронза медаллари тантанали равишда топширилади.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика