Latest news

01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  2 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  13 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

"Насаф": Мақсуд Каримовни табриклаймиз! News

"Насаф": Мақсуд Каримовни табриклаймиз!

Бугун "Насаф" жамоасининг моҳир ҳимоячиси, кўп йиллардан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган содиқ футболчиларидан бири - Мақсуд Каримовнинг туғилган куни.

Мақсуд Каримов 2008 йилда "Насаф"нинг асосий таркибида илк марта майдонга тушган. Хоразмликларга хос меҳнатдан қўрқмайдиган, ўз устида тинмай ишлайдиган Макс “Насаф” жамоасида ўз ўрнига эга бўлди, мураббийлар ишончини қозонди.

"Насаф"нинг эришган ютуқларда Мақсуднинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Ушбу футболчимиз ўзининг садоқатли меҳнати билан ва мазмунли ўйинлари билан футбол ишқибозларининг эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

Футболда кам баҳоланиб, кўп меҳнат ва маъсулият талаб этадиган ҳимоячиликни танлаган  Мақсуд Каримов "Насаф"да фаолият юритиб, кам бўлмади. Уни "Насаф" футбол клуби жамоаси чуқур ҳурмат қилади. У доимо мухлислар ардоғида.

Мана шундай севимли ўйинчимизнинг бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва ходимлари ҳамда барча мухлислари номидан самимий табриклаймиз. Мақсудга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Тилагимиз турмуш ўртоғи билан вояга етказаётган фарзандларини камолини, бахтини кўриб юриш насиб этсин.

Ўйлаймизки, у келгусида ҳам жамоамиз ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшаверади.   

Мақсуджон, туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!

"Насаф" ПФК жамоаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика