Latest news

22:51"Арсенал" "Ньюкасл" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  0 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  10 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  676 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  1 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  1 20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  146 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. Бугун "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ўйнайди  1 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  20 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  17 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0

"Насаф": Мақсад-соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш (ФОТОГАЛЕРЕЯ) News

"Насаф": Мақсад-соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Tags :  Насаф
“Насаф” профессионал футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан клуб ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган мини-футбол мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

 

Ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган турнирда 10 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. 

“А” гуруҳида “Насаф” жамоаси асосий таркиби мураббийлари ва клуб раҳбариятидан ташкил топган “Насаф-Coach”, футбол клуби ҳайдовчиларидан ташкил топган “Насаф-Авто”, клуб қўриқлаш хизмати ходимларини жамлаган “Насаф-охрана”,  “Марказий” стадион ишчилари жой олган “Насаф-Марказ” ҳамда клуб ҳисобчилари жам бўлган “Насаф-Банк” жамоалари тўп тепишди.

“В” гуруҳидан эса “Насаф” футбол мактаби жамоаси, жамоа қароргоҳи ишчи-хизматчилар жам бўлган “Насаф-База”, клуб матбуот хизмати ва маркетинг бўлими ходимларидан иборат “Насаф-Медиа”, жамоа ўринбосарлари мураббийлари ва ўринбосарлар жамоаси қароргоҳи ходимларидан ташкил топган “Насаф-Спутник” ҳамда “Марказий” стадион техник ходимларининг “Насаф-Техник” жамоалари жой олишди.


Салкам тўрт ой давом этган мусобақада иштирокчилар гуруҳларда уй-сафар тизимида куч синашишди. Ҳар бир беллашувни қашқадарёлик иқтидорли ва тажрибали ҳакамлар бригадаси бошқариб боришди.

Мусобақа регламентига кўра, гуруҳларда ғолиб бўлган жамоалар қарама-қарши гуруҳдаги иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан ярим финалда куч синашди. Шунингдек, гуруҳларда 3-,4-ва5-поғоналарни банд этган жамоалар ҳам нариги гуруҳдаги худди шу поғонада турган жамоа билан куч синашди. 

Муросасиз давом этган баҳслардан кейин ҳал қилувчи финал баҳсига кутилганидек “Насаф-Coach” ва “Насаф” футбол мактаби жамоаси етиб келишди. “Марказий” стадионнинг асосий футбол майдонида ўтказилган финал беллашувининг илк дақиқалариданоқ асосий таркиб мураббийларидан ташкил топган “Насаф-Coach” жамоаси ташаббусни ўз қўлига олиб, икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Шуҳрат Тошпўлатов ва Илнур Сибагатулин томонидан киритлган голлардан кейин футбол мактаби мураббийлари-Нурали Султонов, Павел Кишнякин, Озод Бердиев, Бахтиёр Турдиқулов сингари мураббийлардан иборат жамоа аъзолари орадаги фарқни йўққа чиқаришга астойдил ҳаракат қилишди. Фақатгина ўйин сўнгида Шерзод Каттаев томонидан киритилган гол ҳисобни қисқартиришга хизмат қилди -“Насаф-Coach” – “Насаф” футбол мактаби 2:1. Шу тариқа Рўзиқул Бердиев сардорлигидаги мураббийлар жамоаси илк март ташкил этилган турнининг бош совринини қўлга киритишди.


Мусобқада совринли учинчи ўринни “Насаф-Спутник” жамоси эгаллади. Улар бронза поғона учун курашда “Насаф-Охрана” жамоасини мағлуб этишди -3:2.

Мусобақанинг тантанли ёпилиш маросимида “Насаф” ПФК бош менежери Шамил Ярулин сўзга чиқиб, ушбу мусобақа муваққиятли иштирок этган жамоа сардорларига қимматбаҳо эсдалик совғаларни топширди. Турнирда шунингдек, ўз истеъдоди ва иқтидорини намойиш этган ходимлар турли номинациялар бўйича тақдирланишди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика