Latest news

03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  0 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  9 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  88 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  1 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  7 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  217 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  24 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26

"Насаф" "Локомотив"га қарши учрашувга тайёргарликни бошлади News

"Насаф" "Локомотив"га қарши учрашувга тайёргарликни бошлади

"Насаф" жамоаси Олий лига 18-турида "Локомотив" жамоасига қарши майдонга тушади.
Жамоа кеча қисқа танаффусдан сўнг клуб базасида йиғилиб, ана шу муҳим учрашувга тайёргарликни бошлаб юборди.

Жамоа ўйинчиларининг кайфияти аъло даражада. Олдинда турнир жадвалининг пешқадамларидан бири "Локомотив" жамоасига қарши учрашув кутиб турибди. 18-турнинг марказий учрашуви сифатида кутилаётган ана шу ўйинга тайёргарлик бошлаб юборилди.

Жамоада жароҳат олган ўйинчилардан ташқари йўқотишлар йўқ. Мухлислар соғиниб қолишган Кенжа Тўраев, Алишер Юсупов ва Жаҳонгир Жиямуродовлар ҳозирги пайтда жиcмоний ҳолатларини тиклаш бўйича машғулотларни даво эттиришмоқда. Уларни майдонга қайтишларига оз вақтлар қолмоқда.

Шоҳруҳ Гадоев ҳозирча ўз оила даврасида бўлиб турибди, Шоҳруҳ октябрь ойининг охирларида майдонга қайтиши мумкин. "Насаф" жамоасида бошқа йўқотишлар йўқ.

Жамоа ўйинга икки кун қолганда Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Олий лига 18-турига 13 сентябрь куни старт берилади, ана шу куни Тошкентда "Насаф" жамоаси "Локомотив" жамоаси билан куч синашади. Қолган учрашувлар 14 сентябрь куни давом эттирилади. Воҳамиз футбол мухлислари 14 сентябрь куни ҳам қизиқарли яна бир учрашув гувоҳи бўлишади. Шу куни Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдонида пойтахтнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика