Latest news

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  4 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  173 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

“Насаф” жорий мавсумда илк марта “Марказий” стадионда машғулот ўтказди News

“Насаф” жорий мавсумда илк марта “Марказий” стадионда машғулот ўтказди

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион кенг кўламдаги реконструкция ишлари ўтказилиши муносабати билан вақтинчалик ёпилган эди, дея хабар бермоқда "Насаф" клуби расмий веб сайти.

“Насаф” ушбу стадионда  сўнгги марта 2016 йил 22 октябрь куни Олий лиганинг 26-тури доирасида “Навбаҳор”га қарши ўтказган эди. Янги мавсумда жамоа ўўз майдонидаги барча рақибларини Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида қабул қилаётганди.

Орадан салкам саккиз ой ўтиб, “Марказий” стадионнинг янги  майдони ўйинга тайёр бўлди. Жамоа футболчилари бу йил ҳисобидан илк марта “Марказий”да машғулот ўтказишди.

Бироқ,стадионда “Насаф”нинг уй учрашувлари кейинроқ бошланади. Чунки, стадионда охирги реконструкция ишлари давом этмоқда. Бу жараён тугалланиш арафасида.

Клуб ишқибозлари учун яна бир янгилик: жамоа30 июн куни “Қўқон-1912” жамоасига қарши Ўзбекистон кубоги чорак финал  дастлабки учрашувин“Марказий”да ўтказиши мумкин.

Энди бевосита машғулотларга тўхталадиган бўлсак, миллий терма жамоага  жалб этилган футболчилар ҳамда легионерлардан ташқари барча ўйинчилар машғулотда иштирок этишди. Легионер футболчилар эса эртадан машғулотларга киришади.

Машғулотлар олдидан стадионга клуб президенти -Шўртан газ кимё мажмуаси  директори Одил Темиров ҳам ташриф буюриб, мураббий ва футболчилар билан дилдан суҳбатлашди.

Бу учрашувдан барча футболчиларнинг кайфияти ҳам кўтарилди. Машғулотлар кўтаринки руҳда ўтди.










Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика