“Насаф” Жиддага йўл олди
21 feb 2016 08:19
News
“Насаф” Жиддага йўл олди
Тошкент-Қарши-Ар Риёд-Жидда чартер рейси орқали ҳаракатланадиган ҳаво кемасида “Насаф” билан бирга “Бунёдкор” футболчилари ҳам ушбу юрт сари отланишди. Тақвимга кўра тошкентлариклар ҳам биринчи турни айнан сафарда - Саудия Арабистонида ўтказишади.
Ушбу сафарга “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидаги футболчиларни жалб этди.
Дарвозабонлар– Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов.
Ҳимоячилар– Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Азизжон Ғаниев, Илдар Маматказин, Нажмиддин Нормуродов, Деян Больевич.
Яримҳимоячилар – Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, Сирожиддин Қўзиев, Акбар Муродов, Дониёр Нарзуллаев
Ҳужумчилар– Илҳом Шомуродов, Азамат Алланиязов, Бобур Абдуҳолиқов, Дилшод Хушбаков.
Эслатиб ўтамиз, “Ал Аҳли” - “Насаф” учрашуви 24 февраль, чоршанба куни соат 22:10 да Жидда шаҳридаги “Қирол Абдулла” стадионида бошланади.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments