Latest news

19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  0 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  1 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1

“Насаф” жамоаси аъзолари “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди News

“Насаф” жамоаси аъзолари “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди

Tags :  Насаф
"Насаф" аъзолари клуб бош ҳомийси “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди ва заводдаги ишлаб чиқариш билан яқиндан танишишди.

Шундан сўнг мажмуадаги фаоллар залида жамоа аъзолари ва “Шўртан газ-кимё мажмуаси” ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир аввалида жамоа президенти, "Шўртан газ-кимё мажмуаси” Бош директори Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, жамоа аъзоларини ва мажмуанинг барча ишчи ходимларини футболчилар томонидан яқиндагина қўлга киритилган Суперкубок билан самимий қутлади ва бу ютуқ Давлатимиз Мустақиллигининг 32 йиллигига Қашқадарё халқи учун ажойиб совға бўлганини таъкидлаб ўтди.  

Бош мураббий Рўзиқул Бердиев, техник директор Ботир Қораев, спорт директори Сергей Кучеренколар жамоа учун яратиб берилган шарт-шароитлар учун мажмуа раҳбарияти ва барча ходимларга клуб номидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Тадбир давомида завод ишчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Савол-жавоб руҳида кечган учрашувда жамоа аъзолари томонидан тайёрлаб келинган саволларга тўғри жавоб берганларга футболчилар ва мураббийларимиз томонидан эсдалик совғалари топширилди. Мажмуанинг ходимлари ҳам футболчиларга қарши саволлар билан жавоб қайтаришди.

Тадбир сўнггида мажмуа раҳбарияти ва жамоа мураббийлари ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди.

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика