Latest news

23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  0 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  1 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  10 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  53 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0

“Насаф” иккала назорат учрашувида ҳам "Шўртан"ни мағлуб этди News

“Насаф” иккала назорат учрашувида ҳам "Шўртан"ни мағлуб этди

Бугун “Насаф” жамоаси янги мавсумга тайёргарликларнинг дастлабки босқичи якунида Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан иккита назорат учрашуви ўтказди.

Назорат учрашувлари “Марказий” стадион ёнидаги машғулотлар майдонида бўлиб ўтди.

Дастлабки назорат учрашувида мураббийлар асосан асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширишди. Биринчи бўлиб учрашувдаги ҳисобни “Шўртан” жамоаси очган бўлсада, орадан уч дақиқа ўтиб Шахбоз Эркинов пенальтидан ҳисобни тенгалаштирди. Орадан олти дақиқа ўтиб яна моҳир ҳужумчимиз ўзининг иккинчи голини киритди ва ҳисобни 2:1га ўзгартирди. Учрашувдаги жамоамизнинг яна бир голини Фарруҳ Сайфиев киритди. “Шўртан” жамоасининг учрашувдаги иккала голига ҳам Ғулом Раҳмонов муаллифлик қилди. Шундай қилиб, биринчи назорат учрашуви 3:2 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўлди.

1-назорат учрашуви. 28.12.2016
“Насаф” (Қарши) – “Шўртан” (Ғузор)  3:2 (2:1)
Учрашув ҳаками:
Фирдавс Норсафаров
Голлар: Шахбоз Эркинов 30 пенальти, 36  Фарруҳ Сайфиев, 83 - Ғулом Раҳмонов, 27, 68

“Насаф”: Элдор Суюнов, Нажмиддин Нормуродов, Ильдар Маматказин, Шерзод Аъзамов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Азамат Алланиёзов, Шахбоз Эркинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Қувватов, Дилшод Хушбаков.

“Шўртан”: Алибек Туробов, Азамат Исроилов, Мирмуҳсин Сатторов, Умар Эшмуродов, Акрам Баҳромов, Маъруф Муродов, Олимжон Каримов, Элдор Бойматов, Ғулом Раҳмонов, Юсуф Бўриев, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Раҳимов, Нурали Падаров, Йўлчи Файзуллаев, Элёр Тоғаев, Шаҳзодбек Ҳусанов.

Иккинчи назорат учрашувида мураббийлар асосан ёш футболчиларни майдонга туширишди. Шуниси эътиборлики, бу учрашув биринчи учрашувга нисбатан қизиқарлироқ ва голларга ҳам бой бўлди. Навбатдаги назорат учрашувидаги жамоамиз голларини Бобир Абдухолиқов (2), Дилшод Хушбаков (2), Сирожиддин Қўзиев ва Ислом Рашидхоновлар киритишди. “Шўртан” жамоасининг учрашувдаги ягона голини Ихтиёр Пардаев киритди.
 
Иккинчи назорат учрашувида жамоамизда икки нафар янги ўйинчи ҳаракат қилди, булар “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари таркиби ўйинчиси, дарвозабон Азиз Исоқов ва биринчи лига вакили “Косонсой” жамоасининг ҳужумчиси Анвар Хожимирзаевдир.
 
“Насаф” жамоаси иккинчи назорат учрашувида “Шўртан” жамоасини йирик 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
2-назорат учрашуви. 28.12.2016
“Насаф” (Қарши) – “Шўртан” (Ғузор) 6:1 (1:0)
Учрашув ҳаками:
Наим Қосимов
 Голлар: Бобир Абдухолиқов (пен.), 6’-1:0, 60’-3:0, Дилшод Хушбаков (пен.), 49’-2:0, 70’-4:0, Ихтиёр Пардаев, 73’-4:1. Cирожиддин Қўзиев (пен.), 82’-5:1, Ислом Рашидхонов, 89’-6:1

“Насаф”: Азиз Исоқов, Шарф Муҳитдинов, Азиз Ғаниев, Ислом Кенжабоев, Дониёр Нарзуллаев, Одил Ҳамробеков, Анвар Хожимирзаев, Сирожиддин Қўзиев, Ислом Рашидхонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Бобир Абдухолиқов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Хушбаков, Нажмиддин Нормуродов.

“Шўртан”: Акмал Раҳимов, Нурали Падаров, Йўлчи Файзуллаев, Мирмуҳсин Сатторов, Шербек Эшмирзаев, Тимур Комилжонов, Рустам Ҳайдаров, Илҳом Абдиев, Элёр Тоғаев, Миржалол Мирзаёров, Шоҳжаҳон Маъмуров.
Захирадан майдонга тушганлар: Оғабек Эркинов, Нурбек Йўлдашев, Арслон Элбеков, Ихтиёр Пардаев, Санжар Ахмедов, Изатилло Холлиев, Сарвар Мирзаев.

 Бугундан “Насаф” жамоаси футболчиларига янги йил байрами муносабати билан қисқа дам олиш кунлари берилди. Жамоамиз энди 3 январь кунидан мавсум тайёргарликларини 2-босқичини бошлашади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика