"Насаф" Игорь Голбан билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди
27 jul 2018 17:00
News
"Насаф" Игорь Голбан билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди
Мавжуд тўрт қарздорликнинг бири бартараф этилди.
Қаршининг "Насаф" жамоаси ҳимоячи Игорь Голбан билан хайрлашиб, унинг клубда қолиб кетаётган қарзлари 31 июль санасига қадар тўлиқ тўланиши ҳақида кафолат хати берганди. Бугун — 27 июль санасида Игорь Голбан ПФЛга расмий билдирги билан мурожаат этиб, унинг пуллари тўлиқ берилганини қайд этди. Ўз навбатида "Насаф" клуби ҳам Голбаннинг ҳисоб рақамига ўтказилган сумма чекларини тақдим қилди.
Шу тариқа ёзда жамоаси билан хайрлашган, бироқ пулларини тўлиқ олмаган уч футболчи қолди: Жаҳонгир Алиев ("Насаф"), Баҳодир Пардаев ва Игорь Таран ("Қўқон-1912").
ПФЛ 2019 йилги мавсум молиявий муаммоларсиз бошланиши учун ҳаракатни давом эттиради. Мавжуд вазиятни тўғри тушуниб, эски муаммоларга ечиб топиб келаётган клубларга ташкилот ўз миннатдорчилигини билдиради.
Comments