“Насаф” футбол клуби мухлислари Бухорога боришади
21 sep 2016 12:42
News
“Насаф” футбол клуби мухлислари Бухорога боришади
Бугун Бухоро шаҳрида катта футбол. Жорий футбол мавсумидаги биринчи Ўзбекистон кубоги финалчиси аниқ бўладиган кун.
Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган “Насаф” жамоамиз, ўз тарихидаги олтинчи марта кубок финали йўлланмаси учун “Бухоро” жамоаси билан баҳс юритади.
Ушбу муҳим учрашувда ўз севикликлари - “Насаф” жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаш учун кўпсонли мухлисларимиз бугун Бухоро шаҳрига ташриф буюришади.
Ўктам Узоқов бошчилигидаги мухлислар клуби фаоллари мана бир неча кундирки, мазкур учрашувга тайёргарлик кўришди.
Бугун улар Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт мажмуасида бўладиган “Бухоро” – “Насаф” учрашувида фаол мухлислик қилиш мақсадида йўлга чиқишмоқда.
Келинг, “Насаф”нинг барча мухлислари номидан жамоамизга зафар тилаб қоламиз. Олға “аждарлар”!
Link :
Source : fcnasaf.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments