Latest news

17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  0 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  2 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  10 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  9 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1

“Насаф” ОФК кубоги финалига пухта ҳозирлик кўриши учун Суперлиганинг 2 та учрашуви санаси ўзгаради News

“Насаф” ОФК кубоги финалига пухта ҳозирлик кўриши учун Суперлиганинг 2 та учрашуви санаси ўзгаради

Қаршининг “Насаф” клуби ОФК кубоги финалида тўп суриш имкониятини қўлга киритди.

Баҳрайн жамоасига қарши учрашув 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. 

“Насаф” ОФК кубогида муносиб иштирок этиб келаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Суперлига тақвимини унга қараб мослаган ҳамда 19-тур доирасидан ўрин олган “Сурхон”га қарши учрашув ишчи режа асосида 2 ноябрь санасига режалаштирилганди. Бунда Қарши клуби халқаро майдонда финал чиптасини қўлга киритса, тақвимда қайта ўзгариш бўлиши аввалдан айтилганди.

Шундан келиб чиқиб, “Насаф” иштирокидаги 2 ноябрь кунги “Сурхон”га қарши ўйин, шунингдек, 7 ноябрь санасидаги “Қўқон-1912” клубига қарши ўйин бошқа муддатга сурилди. ЎзПФЛ таклифига кўра, агар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 9-16 ноябрь кунларига белгиланган ФИФА кунларига “Насаф” футболчиларини жалб қилмаса, юқоридаги икки беллашув айнан шу саналар оралиғида ўтказилади. Агар Катанец “Насаф” футболчиларини Грузияга қарши ўйинга таклиф этса, у ҳолда ЎзПФЛ режаси ўзгаради ва учрашувларнинг янги саналари алоҳида маълум қилинади. 

ЎзПФЛ “Насаф” футбол клуби ва унинг мухлисларини финал йўлланмаси билан қутлайди. Ишонамизки, жамоамиз ўз тарихида иккинчи бор ОФК кубогини қўлга киритишга эришади.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика