Latest news

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

"Насаф" етакчиларидан бири "Пахтакор"га ўтишга яқин News

"Насаф" етакчиларидан бири "Пахтакор"га ўтишга яқин

Қаршининг "Насаф" жамоаси ярим ҳимоячиси, универсал футболчи Шароф Муҳитдинов тез орада "Пахтакор" аъзосига айланиши кутилмоқда.

"Насаф" билан жорий йил якунида шартномаси тугаётган Шароф Муҳитдиновнинг қаршиликлар клуб президенти билан янги келишув борасидаги музокараси муваффақиятсиз тугаган. Натижада Шароф Муҳитдинов "Насаф" билан клуб таклиф этган шартга кўнмаган ва ўртадаги шартнома узайтирилмаган.

Январда эркин агентга айланадиган маҳоратли футболчига "Пахтакор" томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. Томонлар оғзаки музокаралар ўтказишган ва деярли келишувга эришилган. Кубок ўйинлари тугаганидан сўнг Шароф Муҳитдинов агарда хориж клубларидан аниқ таклиф бўлмаса, унда катта эҳтимол  "Пахтакор" билан расман шартнома имзолайди.

Шароф Муҳитдиновнинг хизматларига шахсан "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шароф Муҳитдинов "Насаф" академияси тарбиланувчиси ҳисобланади ва футболчи қаршиликлар таркибида турли позицияларда ўйнаган. Аслида марказий ярим ҳимоячи ҳисобланган Муҳитдинов бир вақтнинг ўзида ҳам чап қанот ҳимоячиси, ҳужумкор вингер ва майдон марказида ҳаракатланиши мумкин.

Rating: -63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика