Latest news

02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  0 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44

"Насаф" етакчилари жамоани тарк этишди News

"Насаф" етакчилари жамоани тарк этишди

Қаршининг "Насаф" жамоасини бир қатор етакчи футболчилар тарк этиши давом этмоқда.

Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов хабар бермоқда.

Бир неча кун аввал жамоани Славко Лукич тарк этгани ҳақида ёзгандик. Энди маълум бўлишича, Драган Черан ҳам қаршиликлар билан расман хайрлашган.
Бу ҳақда Шаҳбоз Беғамовга Чераннинг ўзи маълум қилган.

Айни пайтда Черан "Пахтакор" таклифи ҳақида бош қотирмоқда. "Пахтакор" Драган Черанни қўлга киритишга жиддий қизиқмоқда. Тез орада томонлар келишувга эришса, унда Черан мавсумнинг қолган қисмини "Пахтакор"да ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Насаф"ни Жасур Ҳасанов ҳамда Славко Лукич сингари етакчилар тарк этишганди. Улар сафи энди яна бир футболчига кўпайди. Шунингдек, Игорь Голбаннинг ҳам "Насаф"дан кетгани ҳақида норасмий маълумотлар бор. Аммо ҳозирда Голбан билан боғланишнинг имкони бўлмади.


"Насаф"даги бу йўқотишлар клубда юзага келган молиявий инқироз туфайли содир бўлмоқда. "Насаф" кўплаб етакчи футболчиларини маош ва мукофот пулларини тўлашга қийналмоқда. Шу боисдан ҳам бир қатор футболчилар жамадон кайфиятига тушиб қолишган.

Rating: -107   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика